ЖАМИЯТ

Музработдаги абгор кўчанинг эгаси ким?

“Diyor24.uz” таҳририятига  Музработ туманида жойлашган Дуоба маҳалласи Тўлак ўрмон қишлоғи кўчасида яшовчи бир гуруҳ аҳоли вакилларидан мурожаат келиб тушди. Мурожаатда фуқаролар ёзда чанг, қишда лой бўлган йўлнинг абгор ҳолатдалигини фото ва видеолавҳа орқали йўллашибди.

“Йўлимиз талабга жавоб бермайди, ўйдим-чуқур ҳолатда, маҳаллада юриб бўлмайди, тупроқ кўчаларнинг чанги уйгача кириб боради. Ёзда чанг босган кўчалар ёғингарчилик мавсумида лойга беланади. Ёмғир тинмагунча йўлларда юриб бўлмайди. Йўлларнинг носозлиги туфайли кеча қўшнимизнинг уйига келган тез ёрдам машинаси лой кўчага ботиб қолди, кўпайлашиб машинани чиқариб юбордик”, дейди маҳалла фуқароларидан бири.

Аҳолини кўп йиллардан буён қийнаб келаётган ушбу муаммо мутасаддиларни бефарқ қолдирмайди. Дуоба маҳалласида яшовчилар ҳам мамлакатда амалга оширилаётган ислоҳотларни, ўзгаришларни ва албатта, амалий ишларни айнан бугун ҳис қилиб яшашни исташади.

Ўйлаймизки, мутасаддилар ва раҳбарлар ушбу масалага бефарқ бўлмайдилар. Биз эса мавзуга яна қайтамиз.

LEAVE A RESPONSE

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan