Uncategorized

Ҳомиладорлик скрининги нима учун керак?

Аҳаджон Абдуҳалилов, соғлом ҳаёт тарғиботчиси

? Ҳомиладорлик скрининги туғилмаган боланинг саломатлигини баҳоловчи энг ишончли текширувлар тўплами. Жараён она ва ҳомила учун мутлақо зарарсиз бўлиб, скрининг 3 марта ўтказилади.

? Биринчи скрининг ҳомиладорликнинг 10-13 ҳафталарида ўтказилади. Бунда боланинг анатомик тузилишининг тўғрилиги, турли хромосома ва ген касалликлари истисно қилинади.
Иккинчи скрининг ҳомиладорликнинг 18-21 ҳафталигида ўтказилади ва ҳомиланинг ички органлари, нерв найининг ҳолати баҳоланади.

✅ Учинчи скрининг эса ҳомиладорликнинг кеч намоён бўлувчи туғма нуқсонларини аниқлаш учун 30-33 ҳафталигида ўтказилади.

❗️Скрининг ҳомила склети, бош мияси ва йўлдош ҳолатини баҳолашда ҳам муҳим аҳамиятга эга.

LEAVE A RESPONSE

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan