Uncategorized

Абдулазиз Камилов Саудия Арабистонининг Ўзбекистондаги янги элчисини қабул қилди

Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Абдулазиз Камилов 2021-йилнинг 2-ноябр куни Саудия Арабистони Подшоҳлигининг Ўзбекистондаги Фавқулодда ва мухтор элчиси этиб тайинланган Юсуф ал-Утайбийни қабул қилди.

Вазир ишонч ёрлиқлари нусхаларини қабул қилиб олар экан, элчини Ўзбекистондаги фаолиятини бошлагани билан табриклади ҳамда унинг масъулиятли лавозимдаги фаолиятига муваффақиятлар тилади.

Суҳбат чоғида томонлар мунтазам мулоқотни давом эттириш ва амалий ҳамкорликни, жумладан, ташқи ишлар вазирликлари ўртасидаги сиёсий маслаҳатлашувлар ҳамда савдо, иқтисодиёт, фан ва технологиялар, маданият, спорт ва ёшлар масалалари бўйича Ҳукуматлараро комиссиялар мажлисларини ўтказиш орқали ҳамкорликни янада ривожлантиришга ўзаро тайёр эканини билдирди.

Энергетика, қишлоқ хўжалиги ва туризм соҳаларида инвестиция лойиҳаларини биргаликда амалга ошириш масалаларига алоҳида эътибор қаратилди.

Мулоқот чоғида томонларни қизиқтирган бошқа масалалар ҳам кўриб чиқилди.

LEAVE A RESPONSE

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan