Uncategorized

СУДЛАНУВЧИ ВА УНИНГ ҲИМОЯЧИСИ СУДГА МИННАТДОРЧИЛИК БИЛДИРДИ

Гулмурод Садатов 2022 йил май-июнь ойларида коврак ўсимлигининг уруғини териш мақсадида Ўзбекистон Республикаси давлат чегарасини қўриқлаш қийин бўлган худуди орқали давлат чегарасини ноқонуний йўллар билан кесиб ўтиб, “Боботоғ” тоғ тизмасига қарашли Ўзбекистон ва Тожикистон Республикаларини бир-биридан ажратиб турувчи халқ орасида “майда дигил” номи билан аталувчи тоғ бағридаги қуруқлик ҳудуди орқали Тожикистон Республикасига пиёда ўтиб, Тожикистон Республикасида маълум муддат давомида қолиб, коврак ўсимлигининг уруғини териб, қайтиб Ўзбекистон Республикасининг давлат чегарасини айланма йўллар орқали такроран кесиб ўтиб, ўзининг доимий яшаш манзилига қайтиб келган.

Судланувчи Гулмурод Садатовнинг жиноят содир этганликда айби, ўзининг суд мажлисида айбига иқрорлик билдириб берган кўрсатувидан ташқари, жиноят иши ҳужжатларидаги тушунтириш хатлари, ашёни олиш баённомаси, сўроқ баённомалари ҳамда жиноят ишида тўпланган бошқа далиллар билан ўз тасдиғини тўлиқ топган.

Жиноят ишлари бўйича Сариосиё туман судининг 2022 йил 14 сентябрь кунидаги ҳукмига кўра, судланувчи Г.Садатовга нисбатан жазо тури ва муддатини белгилашда инсонпарварлик, одиллик тамойилларидан келиб чиқиб, унинг айбига тўлиқ иқрор ва чин кўнгилдан пушаймонлигини, муқаддам судланмаганлиги, қарамоғида вояга етмаган фарзандлари борлигини, айбини оғирлаштирувчи ва енгиллаштирувчи ҳолатлари суд томонидан инобатга олиниб, унга нисбатан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 223-моддаси 2-қисми “в” банди билан ЖКнинг 57-моддасини қўллаб, модда санкциясида назарда тутилмаган озодликни челаш жазоси тайинлашни, унга нисбатан қўшимча равишда назорат қилувчи органнинг рухсатисиз розилигисиз яшаш жойини ўзгартирмаслик, Сурхондарё вилоятини тарк этмаслик мажбуриятларини юклатилган.

Гарчи, суд судланувчи Гулмурод Садатов содир этган жинояти учун озодликдан маҳрум қилиш жазоси ҳам тайинлаши мумкин эди, аммо суд юқоридаги ҳолатларни инобатга олган ҳолда, қонунийлик, инсонпарварлик, одиллик ва жавобгарликнинг муқаррарлиги принципларига қатъий амал қилган ҳолда унга озодликни чеклаш жазосини тайинлашни мақсадга мувофиқ деб ҳисоблади.

LEAVE A RESPONSE

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan