Uncategorized

Ўзбекистон Донецк ва Луганскни тан оладими?

Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комилов Сенатнинг 17 март кунги йигирма тўртинчи ялпи мажлисида Украина ва Россия ўртасидаги ҳарбий амалиёт ва Ўзбекистоннинг Донецк ва Луганск бўйича позициясини билдирди.

Қайд этилишича, Украина атрофидаги вазият Ўзбекистонга жиддий хавотир уйғотмоқда. Иккинчидан, Ўзбекистонда вазиятга тинч ечим топиш тарафдори. Лекин бунинг учун биринчи навбатда ҳарбий ҳаракатлар ва зўравонликни зудлик билан тўхтатиш зарур.

«Ўзбекистон тарихан ҳам Россия, ҳам Украина билан миллий манфаатлардан келиб чиққан ҳолда манфаатларни давом эттириб келади. Россия билан стратегик, шерикчилик алоқаларга эгамиз. Шунингдек, Украина билан ҳам кенг иқтисодий ҳамкорлик амалга оширилган.

Хусусан, 2021  йилда Украина билан 704 миллион АҚШ доллардан зиёд кўраткичга етди. Биз бугунги оғир кунларда ёрдам берамиз ва буни инобатга олаиб келишувларни давом эттиарамиз.

Бундай воқеаларни муносабат билдиришда Ўзбекистон Укранинианинг мустақиллиги, суверенети ва ҳозирги яҳлитлигини тан олади, Донецк ва Луганскни тан олмаймиз», — деди вазир.

Эслатиб ўтамиз, Россия президенти Владимир Путин Донеск ва Луганск республикалари мустақиллигини тан олди. Давлат раҳбари 21 февраль куни «Донецк халқ республикасини тан олиш тўғрисида»ги ва «Луганск халқ республикасини тан олиш тўғрисида»ги фармонларни имзолаганди.

LEAVE A RESPONSE

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan