Uncategorized

“Ташаббусли бюджет” жараёнлари назоратда

Прокуратура органлари томонидан Ўзбекистон Республикаси Президентининг 13.04.2021 йилдаги “Бюджет жараёнида фуқароларнинг фаол иштирокини таъминлаш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида” ПҚ-5072-сонли Қарорининг ижроси юзасидан бир қатор амалий ишлар бажарилмоқда.

 Жорий йилнинг апрель ойида “Ташаббусли бюджет” жараёнида Сурхондарё вилоятида 160 та лойиҳалар ғолиб деб топилган бўлиб, уларни молиялаштириш учун ҳудудларда 2021 йил якунига кўра шаклланган қўшимча маблағлар ва 2022 йилнинг 01 январь ҳолатига шаклланган эркин қолдиқ маблағлари ҳисобидан 82,5 млрд.сўм, республика бюджетидан қўшимча равишдақарийиб 12 млрд. сўм маблағлар“Фуқаролар ташаббуси бюджети” жамғармасига ажратилган.

Лойиҳалар ҳудудлар кесимида, Олтинсойда 20 та, Деновда
14 та, Шеробод ва Шўрчида 12 та, Ангор, Бойсун ва Қумқўрғонда
11 та, Сариосиё ва Узунда 10 та, Жарқўрғон, Музработ ва Термиз шаҳрида
9 та, Бандихонда 8 та, Қизириқ ва Термиз туманида 7 тани ташкил этади.

Шундан, 17,9 млрд. сўмлик 23 тасини ички йўлларни таъмирлаш,
41,9 млрд. сўмлик 75 тасини умумтаълим мактабларни таъмирлаш ва жиҳозлаш, 7,2 млрд. сўмлик 12 тасини мактабгача таълим ташкилотларни таъмирлаш ва жиҳозлаш, 6,9 млрд. сўмлик 11 тасини ичимлик суви тизимини таъмирлаш, 8,4 млрд. сўмлик 13 тасини тиббиёт муассасаларини таъмирлаш ва жиҳозлаш, 1 млрд. сўмлик 5 тасини электр тармоғи тизимини яхшилаш, 11,7 млрд. сўмлик 21 таси бошқа турдаги лойиҳалардир.

Лойиҳа-смета ҳужжатлари талаб этилмайдиган лойиҳаларнинг барчаси танловга қўйилган бўлиб, шундан 7 млрд. 765 млн. сўмлик 21 та лойиҳалар бўйича шартномалар тузилди.

Ушбу шартномалардан 2 млрд. 110 млн. сўмлик 8 таси, яъни 5 та тиббиёт муассасаларини таъмирлаш ва жиҳозлаш, 2 та умумтаълим мактабларни таъмирлаш ва жиҳозлаш ва 1 та ичимлик суви тизимини таъмирлашга доир лойиҳалар бажарилиши таъминланди.

Мисол учун, Музработ туман тиббиёт бирлашмасига қарашли
52-сонли ҚОПга 220 млн. сўмлик мебель ва жиҳозлар етказиб берилиб, аҳолига хизмат кўрсатиш сифати янада яхшиланди.

Бундан ташқари, лойиҳа-смета ҳужжатлари ишлаб чиқиш талаб этиладиган 134 та лойиҳаларнинг барчаси лойиҳачи танловига қўйилиб, лойиҳа-смета ҳужжатлари ишлаб чиқилди.

Лойиҳа-смета ҳужжатлари ишлаб чиқилган лойиҳалардан 97 таси пудратчини аниқлаш бўйича танловга қўйилган бўлиб, шундан
6 млрд. 831 млн. сўмлик 17 таси бўйича шартномалар тузилиши таъминланди.

Сурхондарё вилоят прокуратураси органлари томонидан олиб борилган назорат тадбирларида аниқланган қонун бузилиши ҳолатлари юзасидан жойларга 2 та тақдимномалар киритилиб, айбдор шахсларга нисбатан 20 та интизомий жавобгарликка оид ишлар қўзғатилиши таъминланди ҳамда 53 нафар шахслар қонун бузилишига йўл қўймаслик ҳақида огоҳлантирилди.

Прокуратура органлари томонидан “Ташаббусли бюджет” лойиҳаларнинг ижросини назоратга олган ҳолда фуқароларнинг қонуний манфаатларини ҳимоя этиш таъминланади.

Бош прокуратура бошқарма катта прокурори

Р.Х.Нурбеков

LEAVE A RESPONSE

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan