ЖАМИЯТ

Жанубда ҳарбий қисм ташкил топган кун кенг нишонланди

Нур борки, соя бор. Тарих борки, келажак бор. Шонли ўтмишимиздан дарак берувчи тарихимиз кўп йиллар давомида қаҳрамонликлар, ғалабалардан ҳикоя қилади. Юртимизда ҳам анча йиллик тарихга эга ҳарбий қисмлар бугунги кунда жаҳон андозалари асосида замонавий жиҳозлар билан тубдан янгиланган бўлиб, фаолият кўрсатиб келмоқда.

Жануби-ғарбий махсус ҳарбий округ тасарруфидаги Ҳайробод гарнизонида жойлашган ҳарбий қисм ташкил этилган кун муносабати билан тантанали тадбир бўлиб ўтди.

Тадбирга Жанубий оператив қўмондонлиги бошлиғи полковник Пўлатжон Сативалдиев, Денов туман хокими, давлат ва жамоат ташкилоти вакиллари, меҳнат фахрийлари, ва ўқувчи ёшлар иштирок этди.

Дастлаб, саф майдонига ҳарбий қисм жанговар байроғи олиб  кирилди ва шундан сўнг ҳарбий қисм командири ҳарбий қисмнинг узоқ йиллик шонли тарихи тўғрисида маълумот берди.

Шундан сўнг Жанубий оператив қўмондонлиги бошлиғи полковник Пўлатжон Сативалдиев сўзга чиқиб ҳарбий қисм  узоқ йиллик фаолияти давомида жанговар ёрлиқ ва медаллар, давлат мукофотига муносиб кўрилганлигини ҳамда ҳарбий хизматчилар тадбирларда ва ҳалқаро армия ўйинларида иштирок этиб  алоҳида эътироф этилганлиги ва бугунги кунда ушбу ҳарбий қисм шарт-шароитлари замон талабига мос равишда барпо этилиб охирги беш йилликда ҳарбий хизматчилар оила аъзолари билан истиқомад қилишлари учун ҳарбий шаҳарчалар ҳам янгитдан қуриб топширилганлигини ўз сўзида айтиб ўтди.

Шунингдек, тадбир давомида ёшларга ҳарбий техникалар кўргазмаси намойиш қилинди. Ўқувчи ёшлар ҳарбий қисмда муддатли ҳарбий хизматчиларнинг саф тайёргарлигини кузатар экан, уларда Ватанга, унинг ҳимоясига бўлган ватанпарварлик туйғулари юз кўзларида намоён бўлди.

Шу куни Ўзбекистон Республикаси мудофаасига кўмаклашувчи “Ватанпарвар” ташкилоти Сурхондарё вилояти бошқармаси бошлиғи подполковник Зуфаржон Юсупов ҳарбий қисмда хизмда муддатли ҳарбий хизматни ўтаётган оддий аскарларга “Ватанпарвар” ташкилотининг автотранспорт воситалари ҳайдовчиларини ва оммавий-техник касб мутахассисларини тайёрлаш борасида ҳамда ихтиёрий равишда ҳайдашни ўрганишлари ҳамда ҳайдовчиликк гувоҳномасини олишлари учун қулайликлар яратилганлиги тўғрисида тушунчалар берди.

Ҳа, айтиш керакки, узоқ йиллик тарихга эга ушбу ҳарбий қисм кўплаб офицерлару, сержантлар, қолаверса, муддатли ҳарбий хизматчиларни етиштирди. Бугун сана муносабати билан ташкил этилган тадбирда ҳарбий қисмда ўз хизмат бурчини сидқидилдан адо этаётган бир гуруҳ ҳарбий хизматчилар ҳамда нафақага кузатилаётган ҳарбий хизматчилар  Жанубий оператив қўмондонлигининг махсус ташаккурномалари ҳамда Денов тумани ҳокимлигининг қимматбаҳо совғалари билан тақдирланишди.

Тантанали тадбирда фахрий қоровул чиқишлари йиғилганларда таассурот қолдирди. Шундан сўнг, ҳарбий қисмда хизмат қилаётган офицер ва сержантлар бошчилигида мингга яқин муддатли ҳарбий хизматчиларнинг саф юришлари намойиши бўлиб ўтди.

Албатта, бугунги дориломон кунларга шукроналик айтиш, тинчликнинг қадрига етиш ҳар бир шу юрт фарзандларининг вазифасидир. Узоқ йиллик тарихга эга ҳарбий қисм Ватанимиз тинчлиги йўлида ҳарбий хизматчиларнинг қадрдон гўшасига айланиб улгурганлиги бугунги тадбирда яққол акс этди.

III даражали сержант Акбар АҲМЕДОВ,

Термиз гарнизони

LEAVE A RESPONSE

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan