ЖАМИЯТ

Энди масофанинг аҳамияти йўқ

Бугун Давлат хизматлари марказлари томонидан жойларга чиқиб кўрсатилаётган хизматлар одамларнинг узоғини яқин, оғирини енгил қилмоқда. Уларнинг ортиқча вақт ва маблағ сарфлашларига чек қўймоқда. Айниқса, туман марказларидан олисда бўлган маҳаллаларга ташкил этилаётган сайёр хизматлар боис, кўплаб юртдошларимизнинг муаммолари тез, осон ва қулай ечим топмоқда.

Узун туман ДХМ ходимлари томонидан туманнинг олис маҳалларидан бири “Кичик Жончекка” маҳалласида «Сиз тадбиркор учун нима қилдингиз» акцияси доирасида ўтказилган сайёр учрашувда эришилган натижалар фикримиз далилидир. Тадбир давомида иштирокчиларга мамлакатимизда тадбиркорликни ривожлантиришга оид қабул қилинган ҳуқуқий ҳужжатлар ҳақида маълумот берилди
Шу билан бирга тадбир давомида МТТ бўйича 6 та, жамғариб бориладиган пенсия жамғармасига ҳисобга қўйиш юзасидан 3 та, кўчмас мулкка бўлган ҳуқуқларни давлат рўйхатидан ўтказишда 1 та, СТИР гувоҳномасини олиш 15 та, Электрон рақамли имзо 4 та, судланмаганлик тўғрисида маълумотнома олиш бўйича 1 та давлат хизматлари кўрсатилди.

Бир сўз билан айтганда бир кунлик сайёр давлат хизматлари кўрсатиш жараёнида шунча юртдошимизга сайёр давлат хизматлари кўрсатиш орқали ёрдам берилди. Албатта, бу каби эътибор юртдошларимизни юртимизда амалга оширилаётган ислоҳотларга бўлган ишончини янада мустаҳкамлашга хизмат қилади.