ЖАМИЯТ

Ангордан гапирамиз: Мактаб директори пора билан қўлга тушди

Ангор туманидаги 26-сонли умумий ўрта таълим мактаби директори О.Х. фуқаро Н.Й.ни ўзи раҳбарлик қилаётган мактабга 2019 йил сентябрь ойида математика фани ўқитувчиси вазифасига ишга қабул қилади. Кейинчалик эса ундан турли аттестация ва текширувларда қўллаб-қувватлаб туриш, ўз ҳимоясига олиш эвазига пул сўрайди.

Жорий йилнинг 11 декабр куни Департаментнинг Ангор туман бўлими, туман прокуратураси ходимлари билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбирда мактаб директори 2,0 млн. сўм пулни пора тариқасида олаётган вақтда ашёвий далиллар билан ушланган.
Мазкур ҳолат юзасидан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 210-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.