Арчанинг фойдали хусусиятлари ҳақида биласизми?

Шифокор Дилафрўз Мўминова:

Арча – ҳавони тозалабгина қолмай, инсон учун кўпгина фойдалари ҳам бор. Унинг барглари, шохлари, ғуддаси, куртакларидан тиббиётда малҳамлар, дамламалар ва дорилар тайёрланади.

Арча шохларидан ванна қабул қилганда кайфият кўтарилади, чарчоқ ва бош оғриғи камаяди, терини йирингли касалликлари ва яраларини битишига ёрдам беради.

Арча барглари таркибидаги фаол моддалар бактерияларга қарши курашиш, иммунитетни мустаҳкамлаш ва авитаминозда ёрдам беради.

Эфир мойлари эса ингаляцияда қўлланилганда шамоллаш, юқори нафас йўллари яллиғланиш касалликлари, сил, юқори қон босими ва ангинада жуда фойдали.

LEAVE A RESPONSE

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan