Uncategorized

Тил билган – эл билади

Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 7 июндаги 01-07/1-586-сон билан рўйхатга олинган 99-сон йиғилиш баёни, Ўзбекистон “Маҳалла” хайрия жамоат фонди республика бошқарувининг жорий йилнинг 7 июндаги 94-сонли қарори асосан «I-SOLUTIONS» МЧЖ томонидан инглиз тилидан ўқув дастури асосида вилоят бўлим ва бўлинмалари ходимларини ҳамда “Темир дафтарда”га киритилган оила фарзандларини 6 ойлик муддатда масофавий йўналишда “ZOOM” платформаси орқали ўқув курслари ташкил этилди.

Малака ошириш мақсадида инглиз тилини ўргатишдан ташқари, тингловчиларда тил тасаввурига эга бўлиш, моҳиятларини тушуниб етиш, олган билимларни амалиётда қўллаш, мустақил мушоҳада юритиш, ижодий фикрлаш ва хулоса қабул қилиш, мавжуд муаммо ва масалалар ҳамда ижтимоий-иқтисодий муносабатларда ва иш фаолиятида ҳорижий атамаларда мустақил ишларни бажариш каби мезонларни рўёбга оширишда амалий ёрдам кўрсатиб келмоқда.

Ўқувни ташкил этиш мақсадида тингловчилар гуруҳларга, масофавий ва анъанавий йўналишга бўлиниб, ўқув режаси, ўтказиш куни ва соати тасдиқланиб, телеграмм ижтимоий тармоқдаги “Education in mahalla”номли гуруҳида эълон қилиниб, барча тингловчилар иштироки таъминланган.

Ўз навбатида, Термиз шаҳридаги “Темир дафтар”га киритилган 5 нафар оила фарзандлари “Инглиз тили” курсига иштирок этиб, билим кўникмаларида ижобий натижаларга эришилмоқда.

Куни кеча “Маҳалла” хайрия жамоат фонди Сурхондарё вилоят бўлим бошқаруви ташаббуси билан Термиз шаҳридаги 11-мактаб ҳамда 3- ўрта таълим мактабларида ўқув дастурида иштирок этган болалар ва уларнинг синфдошларига эсталик совғалар хамда ўқув қуроллари улашилди. Бу каби тадбирлар чет тилларини ўрганиш иштиёқида бўлган болалар сонини ортишига ёрдам беради.

LEAVE A RESPONSE

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan