Uncategorized

Ўзбекистонда ўтган 7 ойда 40,3 млрд. кВт соат электр энергияси ишлаб чиқарилган

Давлат статистика қўмитасининг маълумотларига кўра, республикамизда 2021 йилнинг январ–июл ойларида йирик корхоналар томонидан 40,3 млрд. кВт соат электр энергияси ишлаб чиқарилган.

Ўтган йилнинг мос даврига нисбатан электр энергияси ишлаб чиқариш ҳажми 3,4 млрд. кВт соатга ошган.

Жами электр энергияси ишлаб чиқарувчи корхоналар томонидан республика миқёсида ишлаб чиқарилган электр энергиясининг жами ҳажмида:

  • Сирдарё вилояти 22,9 %
  • Тошкент вилояти 22,8 %
  • Қашқадарё вилояти 19,3 %
  • Навоий вилояти 15,7 % улушга эга.

LEAVE A RESPONSE

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan