Uncategorized

Термизда Cобалт уриб кетиши оқибатида Матиз ағдарилиб кетди

Сурхондарё вилоятининг Термиз шаҳрида Cобалт уриб кетиши оқибатида Матиз ағдарилиб кетди. Бу ҳақда вилоят ИИБ ЙҲХБ матбуот хизмати хабар берди.

Воқеа 7-сентябр куни Термиз шаҳри Aлишер Навоий ва Денов кўчалари кесишган айланма ҳаракатда юз берган. Cобалт айланма ҳаракат орқали йўналиши бўйлаб ҳаракатланиб ўтаётган Матизънинг орқа ўнг томонидан туртиб кетиши натижасида ушбу йўл транспорт ҳодисаси содир бўлган.

ЙТҲ оқибатида иккала автомашинада бўлган ҳайдовчилар ҳеч қандай тан жароҳати олмаган. Ҳозирда ҳолат юзасидан Термиз шаҳар ИИБ ЙҲХБ ДЙҲХХ томонидан Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 134-моддасига (ҳайдовчиларнинг йўл ҳаракати қоидаларини бузиши транспорт воситаларининг ёки бошқа мол-мулкнинг шикастланишига олиб келиши) биноан ҳолатга оид материаллар тўпланиб, суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

Aввалроқ Сурхондарё вилояти Денов туманида Нехиа ва Матиз тўқнашуви оқибатида бир киши вафот этгани, ҳайдовчилардан бири реанимацияга жойлаштирилгани ҳақида хабар берилган эди.

LEAVE A RESPONSE

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan