Uncategorized

Фирдавс Абдуҳолиқов судда кўрсатма берди

Кинематография агентлиги бош директори Ф. Абдухаликовга нисбатан Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 175-8-моддаси (давлат харидлари тўғрисидаги қонунчиликни бузиш) нинг 4-қисми билан қўзғатилган маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги иш мазмунан кўриб чиқиш учун жиноят ишлари бўйича Чилонзор туман судининг иш юритувига 2022 йил 26 январь куни келиб тушган ва ишни суд мажлисида кўриш учун 2022 йил 27 январь кунига тайинланган.

2022 йил 27 январь куни бўлиб ўтган суд мажлисида Ф. Абдухаликов иштирок этиб, кўрсатма берди.

Суд ишни кўриш бўйича 2022 йил 31 январга қадар танаффус эълон қилган бўлиб, шу куни Ф. Абдухаликов судга ариза билан мурожаат қилган ва ишни кўришни бошқа кунга қолдиришни сўраган.

Суд жараёни давом этмоқда.

LEAVE A RESPONSE

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan