Uncategorized

Қашқадарёда оғир жиноят содир этиб, қидирувда бўлган шахс 2020-йил Қаршидаги колониядан қочгани маълум бўлди

Қашқадарёда ўта оғир жиноят содир этиб, Тошкент вилоятида ўтказилган профилактик тадбирлар доирасида қўлга олинган қидирувдаги жиноятчи Ш.Т. 2020-йил Қарши шаҳридаги манзил колонияларнинг биридан қочгани маълум бўлди. Бу ҳақда
Тошкент вилояти ИИББ Ахборот хизмати хабар бермоқда.

Тошкент вилоятида ўтказилаётган “Хавфсиз тун”, “Хавфсиз ҳудуд” кенг қамровли профилактик тадбирлари доирасида қидирувдаги шахсларни аниқлаш ва жиноятларни фош этиш бўйича комплекс чора тадбирлар белгилаб олинган.

Жумладан, кеча 23 ноябрь куни Ўрта Чирчиқ тумани ИИБ Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси ва жиноят қидирув бўлими тезкор ходимлари томонидан Бир йилдан буён қидирувда бўлган шахс қўлга олинди.

1993 йилда туғилган Ш.Ш. Ўзбекистон Республикаси Жиноят Кодексининг 164-моддаси 3-қисми ва 25, 97-моддаси 2-қисми «в,д,ж,н,о,п» бандларида кўрсатилган жиноятни содир этиб, 15 йил муддатга озодликдан маҳрум этиш жазоси тайинланган. У 2020 йилнинг сентябрь ойидан Қашқадарё вилояти ИИБ томонидан қидирувда бўлган.

Ушланган вақтида фуқаро Ш.Ш. қочишга уринган ва ички ишлар органлари ходимларига бўйсунмай, фаол қаршилик кўрсатган.

Ҳозирда қилмишга яраша жазонинг муқаррарлиги ва қонун устуворлиги таъминланиб, унга нисбатан юритилган қидирув иши тугатилди.

LEAVE A RESPONSE

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan