Uncategorized

Ўзбекистонда 11 ойда темир йўлларда нечта бахтсиз ҳодиса рўй бергани очиқланди

Ўзбекистонда 2021 йил бошидан буён темир йўллар билан боғлиқ 7 та бахтсиз ҳодиса рўй бергани маълум қилинди. Бу ҳақда Ички ишлар вазирлиги ахборот хизмати хабар берди.

Кадр: You Tube

Маълум қилинишича, 2021 йил бошидан буён темир йўллар билан боғлиқ 7 та бахтсиз ҳодиса қайд этилган бўлиб, шулардан 2 таси ўз жонига қасд қилиш билан боғлиқ. Қайд этилишича, темир йўллар билан боғлиқ бахтсиз ҳодисаларнинг 90 фоизи, асосан, фуқароларнинг эътиборсизлиги сабаб бўлади.

Хусусан, Тошкент вилояти Қибрай туманида 2021 йил 18 октябрь куни туманнинг 1-сонли мактабида таҳсил олувчи 5–6 нафар 6-синф ўқувчиси бошқа синфдошини дарсга чақириш мақсадида унинг уйига келган. 

Шундан кейин ўқувчилар кўчанинг юзида жойлашган темир йўлдан ўтмоқчи бўлган. Темир йўлдан йўловчи ташувчи электропоезд келаётганини кўрган 1–2 нафар ўқувчи орқага қайтган. Аммо уларнинг орасида бўлган 12 ёшли ўқувчи ўтиб кетаман деб ўйлаб, темир йўлга чиққан. Оқибатда электропоезд уни уриб кетган.

LEAVE A RESPONSE

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan