Uncategorized

Ўзбекистон жаҳоннинг янги «зайтун гиганти»га айланиши мумкин

Куни кеча Олий Мажлис Қонунчилик палатасида Экологик партия фракцияси йиғилиши пайтида «Ўзбекистон Республикасини зайтун мойи ва зайтун меваси тўғрисидаги халқаро битимга (Женева, 2015 йил 9 октябр) қўшилиш тўғрисида» ги қонун лойиҳаси кўриб чиқилди.

Бугунги кунда зайтун ва зайтун мойи жаҳон бозорида жуда талабгир маҳсулот ҳисобланади. Айниқса, тиббиёт соҳасида.

«1 гектар зайтун плантациясидан 15-17 минг доллар, уни қайта ишлаш орқали 45-50 минг доллар даромад олиш мумкин», – деб таъкидланди йиғилишда.

Ҳукумат бир нечта чора-тадбирларни ишлаб чиқди. Биринчидан, Ўзбекистонда янги зайтун плантациялари яратилади. Шу билан бирга, республика ушбу саноат яхши ривожланган ривожланган давлатлар билан фаол ҳамкорлик қилади. Иккинчидан, қайта ишлаш корхоналари ишга туширилади ва экспорт ҳажми ортади.
Шунингдек, агротехник усулларни танлаш ва қўллаш соҳасида ўзаро ҳамкорлик ўрнатилади.

LEAVE A RESPONSE

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan