Uncategorized

Сурхондарёнинг 11 та туманидаги «боғча»ларда қамров даражаси пастлиги маълум бўлди

Президент қарорида Бандихон, Бойсун, Денов, Музработ, Олтинсой, Сариосиё, Узун, Шеробод, Шўрчи, Қизириқ ва Қумқўрғон туманларида болаларни мактабгача таълим ташкилотларига қамраб олиш даражаси пастлиги қайд этилган.

Ушбу камчиликларни бартараф этиш мақсадида:

▪️2022 йил 1 январга қадар «Халқ банки» томонидан оилавий боғчаларга мебель, жиҳоз ва асбоб-ускуналар сотиб олиш учун 30 млн сўмгача субсидиялар ажратилади;

▪️оилавий боғчалардаги болаларнинг максимал сони 50 нафаргача оширилади (ҳозир 25 нафар бўлган) ва уларга 4 нафаргача (ҳозир 2 та) ишчиларни ёллашга рухсат берилади;

▪️2022 йил 1 январга қадар республиканинг барча ҳудудларида оилавий боғчаларга зарур жиҳоз ва анжомларни сотиб олиш учун 30 млн сўмгача 3 йил муддатга 6 ойлик имтиёз давр билан 5 фоизлик кредитлар ажратилади.

▪️100 та давлат-хусусий шериклик асосидаги боғчаларни ташкил этиш учун 7 йилга 2 йил имтиёзли давр билан 5 фоизлик кредитлар ажратилади;

▪️олис ва чекка ҳудудларда жойлашган давлат-хусусий шериклик асосидаги боғчаларга давлат боғчасининг 1 нафар тарбияланувчиси учун сарфланадиган харажатлар суммасининг 75 фоизи миқдорида Давлат бюджети ҳисобидан субсидия тўланади;

▪️давлат-хусусий шериклик асосидаги боғчаларнинг электр энергияси ва табиий газ хизматлари тўловининг 50 фоизини хусусий боғчалар каби Давлат бюджети ҳисобидан қоплаб берилади.

LEAVE A RESPONSE

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan