ЖАМИЯТ

САЙЁР ХИЗМАТЛАРДАН АҲОЛИ МАМНУН

Тезкорлик, самимийлик, одамларга яқин бўлиш ва сифатли давлат хизматлари кўрсатиш. Давлат хизматлари марказларининг бугунги шиори ҳам, иш услуби ҳам шундай. Буни марказ ходимларининг фуқаролар келишини кутиб ўтирмай жойларга чиқиб кўрсатаётган сайёр хизматлари мисолида кўриш мумкин.

Масалан, Денов тумани Давлат хизматлари маркази ходимлари томонидан сайёр хизматлари кўрсатиш жараёнида  “BEKMIRZAYEVLAR LAZZATLI BALIQLARI” оилавий корхонаси ҳамда “SAIDOV ASLIDDIN ALI” ўғли якка тартибдаги тадбиркор сифатида давлат рўйхатидан ўтказилди.

Шунингдек, бир нафар юридик шахсга газ тармоғига уланиш юзасидан давлат хизматлари кўрсатилди. Бундан ташқари сайёр қабул давомида 120 нафардан ортиқ фуқароларга давлат хизматлари тўғрисида ҳуқуқий тушунчалар берилди.

Давлат хизматлари марказлари ходимлари бугун нафақат марказнинг ўзида аҳолига сифатли давлат хизматлари кўрсатишмоқда балки, маҳаллаларда бўлишиб сайёр хизматлар кўрсатиш билан бирга, тарғибот тадбирларини ҳам амалга оширишаяпти.

Ана шундай, тадбирнинг навбатдагиси Денов тумани давлат хизматлари маркази мутахассислари томонидан, “Янги ҳаёт” маҳалласида ташкил этилди. Тадбир давомида фуқароларга Давлат хизматларига оид янгиликлар юзасидан тушунтиришлар берилиб, буклетлар тарқатилди.