ЖАМИЯТ

Термизда дайди итлар муаммоси

Қаровсиз қолган дайди итлар чиқиндилар билан жон сақлаши барчага маълум. Бу эса турли юқумли касалликларни келтириб чиқариши оқибатида аҳоли саломатлигига хавф туғдиради. Термиз шаҳридаги Шимолий дарвоза кўчасида ёш оилалар учун қурилган кўп қаватли уйлар атрофидаги аҳволдан аҳоли норози. «Ёзни бир амаллаб ўтказдик, деразаларни очиб қўйишнинг иложи йўқ эди, чунки итлар кечаси билан ухлатишмасди, мана энди эса болаларимиз ўйнайдиган майдончаларда ҳам бемалол айланиб юришибди, деразаларимизнинг тагига келиб ётиб олишади», дейди шу уйлардан бирида яшовчи фуқаро.



Масалага мутасадди идораларнинг эътибор қаратишларини сўраб, улардан амалий ҳаракатлар кутиб қоламиз.