ЖАМИЯТ ЎЗБЕКИСТОН

Термизлик ҳамшира, 1.100 АҚШ доллари ва ҳамшира лавозимида ишга жойлаштириш операцияси

Термиз шаҳрида жойлашган хусусий корхоналардан бирининг ҳамшираси Р.С. фуқаро Д.га 1.100 АҚШ доллари эвазига танишлари орқали Термиз шаҳридаги поликлиникалардан бирига ёки вилоят онкология шифохонасига ҳамшира лавозимига ишга жойлаштиришни ваъда қилади. Бу “меҳрибонлиги” эвазига эса…

Ундан 1.100 АҚШ долларини олаётган вақтда Департаментнинг Сурхондарё вилоят бошқармаси, Термиз туман бўлими, ДХХ вилоят бўлими ҳамда вилоят ИИБ ходимлари ҳамкорликда ўтказган тезкор тадбирда фуқаро Р.С. воқеа жойида ашёвий далиллар билан қўлга олинади.

Тадбир давомида Р.С. қилган иши учун чин дилдан пушаймон эканлиги билдиради ва жиноятни фош этишда фаол ёрдам кўрсатишини айтади. Фуқаро Д.дан ишга жойлаштириш эвазига олган 1.100 АҚШ долларини жияни орқали фуқаро У.Х. га олиб бориб беришини маълум қилган.

Тезкор тадбир давом эттирилди. Фуқаро У.Х. Р.С.ни ишни ҳал қилиб беришга ишонтириб, у билан учрашиб, 1.100 АҚШ долларини олган вақтида далилий ашёлар билан ушланган.

Мазкур ҳолат юзасидан қонунбузарларга нисбатан Ўзбекистон Республикаси  Жиноят Кодексининг тегишли моддалари билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

LEAVE A RESPONSE

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan