ЖАМИЯТ

“Мен ушбу ғалаба билан фахрланаман” — Саида Мирзиёева аёллар ва вояга етмаганларни зўравонликдан ҳимоя қилишга қаратилган қонун имзолангани ҳақида

Ўзбекистонда аёллар ва вояга етмаганларни зўравонликдан ҳимоя қилишни таъминлашга қаратилган қонун имзоланди. Бу ҳақда 11 апрель куни Президент администрацияси шўба мудири Саида Мирзиёева эълон қилди.

“Бугун президент Шавкат Мирзиёев аёллар ва вояга етмаганларни зўравонликдан ҳимоя қилишни таъминлашга қаратилган қонун имзолади. Мен ушбу ғалаба билан фахрланаман ва унда иштирок этган барчадан миннатдорман! Олдинда ушбу моддалар ишлаши ва жамият ўзгариши учун қийин ва узоқ йўл турибди”, — деди у.

Саида Мирзиёева барча давлат органлари, фуқаролик жамиятлари, фаоллар ва медиа — барча-барчани бу жараёнга қўшилиб, зўравонликка қарши курашнинг ягона механизмига айланишга чақирди.

“Зўравонлик — жиноят. Зўравонлик — бизнинг маданиятимиз эмас!”, — деб таъкидлади Президент администрацияси шўба мудири.

LEAVE A RESPONSE

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan