Янгиликлар

ИИВ оммавий ахборот воситалари вакилларига мурожаат билан чиқди

Ички ишлар вазирлиги оммавий ахборот воситалари вакилларига мурожаат билан чиқди. Мурожаат матни қуйида: «Ўзбекистон U-20 Осиё кубоги финал учрашувига қизиқиш юқори эканлигини инобатга олган ҳолда, ташриф буюрувчи ОАВ вакиллари “Бунёдкор” стадионига 5-кириш дарвозаси орқали стадионга киришлари мумкин бўлади. Бошқа дарвозалар орқали…

Жиноий суд Путинни ҳибсга олиш учун ордер берди

Халқаро жиноят суди (ХЖС) Россия етакчиси Владимир Путин ва президентнинг болалар ҳуқуқлари бўйича комиссари Мария Лвова-Беловани “қамоққа олиш” учун ордер берди. Шундай қилиб, Халқаро жиноий суднинг II судгача бўлган палатаси Украинадаги вазият билан боғлиқ ҳолда Путин ва Лвова-Беловани “қамоққа олиш”…

Бугун, 16-март куни Сурхондарё вилоятининг Денов тумани марказида “Ассалом, Наврўз” байрам сайли бўлиб ўтди

Ушбу байрам сайлида Денов тумани ҳокимлиги, давлат ва жамоат ташкилотлари вакиллари иштирок этди. Байрам тадбирини очиб берган Денов тумани ҳокими барчани Наврўз билан қутлар экан, аввало хайрли ишлар бошида фидойи халқнинг хизмати катта эканлигини таъкидлаб ўтди. Минглаб юртдошларимизга баҳорий кайфият…

Ноёб астрономик ҳодиса: Сайёралар паради кузатиладиган сана маълум қилинди

Ер аҳолиси 28 мартда бир вақтнинг ўзида Қуёш тизимининг бешта сайёраси: Юпитер, Меркурий, Венера, Уран ва Марснинг бир сафга тизилишини кузатиши мумкин бўлади. Бу ҳақда Daily Mail хабар берди. Буюк Британиянинг Эдинбург университети ходими Бет Биллернинг сўзларига кўра, бешта сайёранинг бир…

Болалар бахтли келажагимиз гарови!

Жорий йилнинг 14-18 март кунлари Термиз шаҳрида “Меҳрибонлик корпуси” (“Mercy corps”) халқаро нодавлат нотижорат ташкилоти Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги ҳузурида Мактабгача таълим агентлиги ва Сурхондарё вилоят Мактабгача ва мактаб таълими бошқармаси билан ҳамкорликда Америка Қўшма Штатларининг қишлоқ хўжалиги департаменти…

Жанни Инфантино FIFА президенти этиб қайта сайланди

Бугун Руанда пойтахти Кигали шаҳрида бўлиб ўтган FIFАнинг 73-конгрессида ташкилот президенти сайлови бўлиб ўтди. Бунгача бу лавозимни эгаллаб келган Жанни Инфантино 2027 йилгача FIFА раҳбари этиб тасдиқланди. Бу ҳақда zamon.uz хабар бермоқда. Эслатиб ўтамиз, Инфантино сайловда ягона номзод бўлган эди….

Ўзбекистон ва Афғонистон чегарасидаги нейтрал ҳудудда қамишзор режали ёқиб юборилаётгани маълум қилинди

Ўзбекистон ва Афғонистон чегарасидаги нейтрал ҳудудда режали тартибда навбатдаги ёқиш ишлари олиб борилмоқда. Шу сабабли Сурхондарё вилояти ҳокимлиги аҳоли ўртасида ваҳима келтириб чиқарувчи хабарлар тарқатмасликка чақирди. Маълум қилинишича, икки давлат чегарасидаги нейтрал ҳудудда жойлашган Амударё ичкарисидаги кичик оролчаларда пайдо бўлган…

Аҳолини рўйхатга олиш тадбири бизга нима беради?

Аҳоли сонини рўйхатга олиш мамлакатда яшовчи барчага тегишли бўлган демографик, иқтисодий ва ижтимоий маълумотларни йиғиш, умумлаштириш, баҳолаш, таҳлил ва эълон қилишнинг ягона жараёнидир. У аҳоли тўғрисидаги маълумотларнинг асосий манбаи бўлиб, келгуси 10-20 йиллик ривожланишнинг прогноз кўрсаткичларини ҳисоблаш учун ишончли пойдевор…

Россиянинг START’даги иштирокини тўхтатиб туриши қонуний жиҳатдан асоссиз – АҚШ Давлат департаменти

Москва ҳали ҳам Стратегик ҳужум қуролларини янада қисқартириш ва чеклаш чора-тадбирлари тўғрисидаги шартнома шартларини бажариши керак, деди Вашингтон расмийлари. АҚШ расмийлари START шартларига мувофиқ Россия Федерацияси инспекторлари гуруҳини АҚШга қабул қилишга тайёр. Америка томонига кўра, россиялик инспекторларда «зарур визалар» бор,…

Референдумда муддатидан олдин овоз бериш жараёни 19-26 апрелда бўлиб ўтади

“Ўзбекистон Республикаси Конституцияси тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Конституциявий Қонуни лойиҳаси бўйича Ўзбекистон Республикасининг референдуми 2023 йил 30 апрель куни ўтказилади. Референдум куни ўз турар жойида бўлиш имкониятига эга бўлмаган фуқаролар муддатидан олдин овоз бериши мумкин. Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссиясининг мажлисида…