ЎЗБЕКИСТОН

Бугун, 16-март куни Сурхондарё вилоятининг Денов тумани марказида “Ассалом, Наврўз” байрам сайли бўлиб ўтди

Ушбу байрам сайлида Денов тумани ҳокимлиги, давлат ва жамоат ташкилотлари вакиллари иштирок этди. Байрам тадбирини очиб берган Денов тумани ҳокими барчани Наврўз билан қутлар экан, аввало хайрли ишлар бошида фидойи халқнинг хизмати катта эканлигини таъкидлаб ўтди.

Минглаб юртдошларимизга баҳорий кайфият улашган тадбир туман маданият уйи, саҳналаштирилган фолклор жамоалари, таниқли санъаткорлар, ҳарбий оркестр жамоалари иштирокидаги бадиий ва кўнгилочар чиқишлар билан давом этди.

Наврўз тантанлари бир вақтнинг ўзида туман истироҳат боғидаги ўйин-кулгиларга ҳам уланди.

Хайраобод гарнизони ҳарбий оркестри, фахрий қоровул, қўл жанги саҳна кўринишлари йиғилганларда жанговар руҳ ва хушнудлик баҳш этди.

Наврўз тантаналари ва сайиллар Сурхондарёнинг барча туманлари бўйлаб давом этмоқда.

III даражали сержант Акбар АҲМЕДОВ, ТЕРМИЗ ГАРНИЗОНИ

LEAVE A RESPONSE

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan