Kun: 13.03.2024

Тошкентда “Электрон поликлиника” тизими пилот тариқасида ишга туширилди

Бемор аввал шифокор қабулида 40 дақиқа навбат кутган бўлса, эндиликда бу тизим сабаб мутахассис кўригига онлайн ёзилиш орқали вақти 10 дақиқагача қисқаради. Пойтахтнинг Мирзо Улуғбек туманида жойлашган 7-сон оилавий поликлиникада “Электрон поликлиника” ахборот тизимининг такомиллаштирилган янги талқини пилот тариқасида ишга…

“Техник тартибга солиш” миллий ахборот тизими ишга туширилади

“Ўзбекистон техник жиҳатдан тартибга солиш агентлигининг фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Президент Қарори қабул қилинди. Қарорга кўра, 2024 йил 1 октябрдан техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги ҳуқуқбузарликлар учун қуйидагилар амалга оширилади: Техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги норматив ҳужжатлар талабларига номувофиқ…

«Коррупциясиз соҳа» лойиҳаси доирасида йиғилиш бўлиб ўтди

Сурхондарё вилояти Коррупцияга қарши курашиш ҳудудий Кенгашининг «Коррупциясиз соҳа» лойиҳаси доирасида навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтди. Йиғилишда ҳудудий Кенгаш аъзолари, кун тартибидаги масалаларга алоқадор ташкилот, корхона ва муассаса раҳбарлари ҳамда ОАВ вакиллари иштирок этди. Йиғилишда, коррупцияга қарши курашиш ҳудудий Кенгашининг 2024-йил…

Сурхондарёда Наврўз сайллари қайси кунлари ўтказилади?

“Наврўз” умумхалқ байрами муносабати билан вилоятимиз ҳудудларида ташкиллаштириладиган халқ сайлларининг ўтказиш куни, жойи ва вақти билан танишинг: Бандихон тумани – 14 март“Бандихон” маҳалласи адирлигида Бойсун тумани – 14 март“Ёшлар” истироҳат боғида Жарқўрғон тумани – 14 март“Сурхон соҳили” маҳалласидаги туман Марказий…

Педагог кадрларни касбий сертификатлаш бўйича давлат хизматлари кўрсатилади

Ҳукумат қарори (87-сон, 12.02.2024 й) билан “Давлат умумий ўрта таълим ташкилотлари педагог кадрларини касбий сертификатлаш бўйича давлат хизматларини кўрсатишнинг маъмурий регламенти” тасдиқланди. Унга кўра, педагогик касбга биринчи марта ишга қабул қилинадиган олий маълумотли талабгорлар стажёр-ўқитувчи сифатида фаолият юритади ва улар…

Президент уй-жой қуриш учун қўшимча ерлар аукционга қўйилиши ҳақида топшириқ берди

Президент уй-жой бозорида нарх ошишининг олдини олиш учун таклифни ошириш зарурлигини айтди. Бунинг учун вилоят ҳокимлари уй-жой қуриш учун қўшимча 20 гектар, пойтахтда 60 гектар ерни аукционга қўйиши керак. Шунингдек, президент аҳоли ва пудратчиларга ҳам янги имкониятлар берилиши ҳақида гапирди….

ДХХ: Самарқанд ва Фарғона вилоятларида сифати кафолатланмаган ҳамда тегишли ҳужжатлари бўлмаган дори воситаларининг савдосига чек қўйилди

Давлат хавфсизлик хизматининг Самарқанд вилояти бўйича бошқармаси ходимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбирда, Пастдарғом туманида яшовчи, 1999 й.т. фуқаро Хитой давлатида ишлаб чиқарилган 3600 дона “S-Gen” номли дори воситаларини 46 млн. сўмга сотган вақтида ушланди. Шунингдек, ундан мазкур дориларнинг гўёки давлат…

“Бир миллион дастурчи” лойиҳаси доирасида қарийб 1 млрд сўм пул талон-торож қилинди

“Бир миллион дастурчи” лойиҳаси доирасида қарийб 1 миллиард сўм бюджет маблағлари талон-торож қилингани аниқланиб, жиноят иши қўзғатилди. Бу ҳақда Коррупцияга қарши курашиш агентлиги матбуот хизмати хабар берди. Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда. Қайд этилишича, агентлик томонидан…

“Аёллар дафтари”га киритилганларга 5 млн сўмгача кредитлар нақд берилиши мумкин

Ҳукумат қарори билан “Аёллар дафтари”ни юритиш орқали хотин-қизлар муаммоларини тизимли равишда ҳал этиш ва уларни ижтимоий қўллаб-қувватлаш тартиби тўғрисидаги низом тасдиқланган. Низомга мувофиқ, “Аёллар дафтари”га 30 ёшдан ошган қуйидаги хотин-қизлар киритилади: ижтимоий ҳимояга муҳтож ишсиз хотин-қизлар; тадбиркорлик қилиш истагида бўлган…

Эронда олов фестивали пайтида 26 киши ҳалок бўлди

Эронда Чаҳаршанбе-Сури олов фестивалини нишонлаш пайтида 26 киши ҳалок бўлди, 4360 киши жароҳатланди. Бу ҳақда “Mehr” агентлиги хабар берди. Эрон фавқулодда вазиятлар хизмати раҳбарининг айтишича, байрам кунларида 1,4 мингга яқин тез тиббий ёрдам станциялари шай ҳолатга келтирилган. Биргина Теҳроннинг ўзида бир…