КОРРУПЦИЯ

«Коррупциясиз соҳа» лойиҳаси доирасида йиғилиш бўлиб ўтди

Сурхондарё вилояти Коррупцияга қарши курашиш ҳудудий Кенгашининг «Коррупциясиз соҳа» лойиҳаси доирасида навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтди.

Йиғилишда ҳудудий Кенгаш аъзолари, кун тартибидаги масалаларга алоқадор ташкилот, корхона ва муассаса раҳбарлари ҳамда ОАВ вакиллари иштирок этди.

Йиғилишда, коррупцияга қарши курашиш ҳудудий Кенгашининг 2024-йил II-ярим йиллигига мўлжалланган иш режасига асосан, “Коррупциясиз соҳа” лойиҳаси доирасида амалга оширилган ишлар тўғрисида вилоят Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги бош бошқармаси ҳамда вилоят Соғлиқни сақлаш бошқармаси масъулларининг ҳисоботлари эшитилди.

Ташкилот масъулларининг ҳисоботларидан келиб чиқиб, ҳудудий Кенгаш раиси ўринбосари А.Ахмедов, ҳудудий Кенгаш котиби С.Абдураимов ҳамда ҳудудий Кенгаш аъзолари томонидан ташкилот раҳбарларига чора-тадбир ишлаб чиқиб, тизимли ишларни йўлга қуйиш бўйича топшириқлар берилди.

Мазкур йиғилиш танқидий саволлар, таклифлар ва мулоҳазаларга бой тарзда ўтди.

LEAVE A RESPONSE

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan