Kun: 20.03.2024

Ўзбекистон ва Венгрия Ҳукумати ўртасида ҳаво қатнови тўғрисидаги битим тасдиқланди

“Халқаро шартномани тасдиқлаш тўғрисида”ги Президент Қарори (ПҚ-135-сон, 19.03.2024 й.) қабул қилинди. Қарорга кўра, Ўзбекистон ва Венгрия Ҳукумати ўртасида ҳаво қатнови тўғрисидаги битим тасдиқланди. Битим 2023 йил 19 август куни Будапешт шаҳрида имзоланган. Транспорт вазирлиги ушбу халқаро шартномани амалга ошириш учун…

Назарбоевнинг жияни Самат Абиш январдаги намойишлар бўйича шартли қамоқ жазосига ҳукм қилинди

Қозоғистон Миллий хавфсизлик қўмитаси раҳбарининг собиқ биринчи ўринбосари, собиқ президент Назарбоевнинг жияни Самат Абиш 2022 йил январидаги намойишлар бўйича саккиз йиллик шартли қамоқ жазосига ҳукм қилинди. Суд унинг болалари борлиги ва пушанмонлигини енгиллаштирувчи ҳолатлар сифатида тан олди. Остона жиноий суди…

Трамп 550 миллион доллардан ортиқ жарима пулини тўлай олмаслигини маълум қилди

АҚШ собиқ президенти Дональд Трампнинг адвокатлари унинг фирибгарлик иши бўйича суд томонидан қўйилган жаримани қоплаш учун 550 миллион доллардан ортиқ гаров пулини тўлай олмаслигини айтди, дея Euronews хабар берди. Тегишли баёнот 18 март куни Нью-Йорк судида қабул қилинган. Унда айтилишича, жаримани…

Ўзбекистоннинг қатор ҳудудларида 21 март куни ёмғир ёғади

“Ўзгидромет” 21 март, Наврўз байрами куни кузатиладиган об-ҳаво ҳақида маълумот берди. Тошкент шаҳрида ҳаво бир оз булутли бўлади, вақти-вақти билан ёмғир ёғади, момақалдироқ бўлиши мумкин. Шамол ғарбдан 5-10 метр/секунд тезликда эсади, 15-17 метр/секундгача кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси 10-12 даража илиқ, кундузи…

Ўзбекистон ва Қирғизистон чегарасидаги яширин туннеллардан фойдаланиб келган жиноий гуруҳ қўлга олинди

Қирғизистон фуқароси туннел орқали Ўзбекистонга 813 дона мобил телефон воситаларини олиб ўтиб, 1 кг 745 гр олтин ёмбилари ва заргарлик буюмларини олиб чиқиб кетмоқчи бўлган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган. Тезкор тадбир давом эттирилиб, унинг шериклари ҳам қўлга олинган. Ўзбекистон…

ҚАШҚАДАРЁДА “ХАЛҚ ҚАБУЛХОНАСИ БОҒИ” БУНЁД ЭТИЛЯПТИ

Наврўз фалсафаси инсон қалбидаги ободлик маданияти ва бунёдкорлик салоҳиятини тарбиялайди. Янгилик ва яхшиликка интилиб яшашга ундайди. Мамлакатимиз бўйлаб Наврўз шукуҳи кезиб юрган шу кунларда Президент Халқ қабулхонаси, Қашқадарё вилояти ҳокимлиги, ўрмон хўжалиги бошқармаси ва бошқа ташкилотлар ҳамкорлигида яна бир хайрли ишга қўл урилди: Қарши шаҳридаги 7 гектар бўш майдонда “Халқ қабулхонаси…

Наврўз байрами ва дам олиш кунларида тиббиёт муассасалари узлуксиз фаолият юритади

Юртимиз бўйича 2755 та тез тиббий ёрдам бригадаси аҳолидан бўладиган чақириқлар асосида куну тун хизмат кўрсатади. Наврўз умумхалқ байрами муносабати билан юртдошларимиз иш ҳафтасининг туридан қатъи назар кетма-кет 4 кун дам олади. Ана шу даврда қуйидаги даволаш-профилактика муассасаларининг 40 минг…

Бухородаги ЙТҲ оқибатида автобус ҳайдовчиси ҳам ҳалок бўлгани рад этилди

ИИВнинг маълум қилишича, ҳайдовчи айни вақтда шифохонада даволанмоқда. Шу вақтгача расмий манбалар ҳайдовчини жароҳатланганлар қаторига қўшмаётганди. ИИВ Йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати Когон туманида содир бўлган йўл-транспорт ҳодисаси юзасидан қўшимча маълумот берди. Хабарда йўл-транспорт ҳодисаси натижасида шифохонага ётқизилган, автобусда бўлган йўловчилардан бири кўрсатилган…

Сўраган эдингиз

Савол: Никоҳни хорижда расмийлаштирмоқчиман, бунинг учун нима қилишим керак? Жавоб:Чет элда доимий яшовчи Ўзбекистон Республикаси фуқаросининг никоҳини қайд этиш ўша давлат қонунчилигига асосан унинг ваколатли органлари томонидан ёки Ўзбекистон Республикасининг консуллик муассасаларида Ўзбекистонда амал қиладиган қоидаларга асосан амалга оширилади. Ўзбекистон…

Техас штатига мигрантларни ҳибсга олиш ва қамашга рухсат берилди

АҚШ Олий суди Техас ҳукуматига яқинда қабул қилинган энг қаттиқ иммиграция қонунларидан бирини амалга оширишга рухсат берди. Бу полицияга Мексика чегарасини ноқонуний кесиб ўтишда гумон қилинган шахсларни ҳибсга олиш ва жиноий жавобгарликка тортиш имконини беради.  Оқ уй қонунни конституцияга зид деб атаган….