Kun: 02.03.2024

Медиа маконда миллий контент яратиш масъулияти

Сурхондарё вилояти ҳокимлиги ахборот хизмати ҳамда Ахборот ва оммавий коммуникациялар бошқармаси ҳамкорлигида ОАВ вакиллари, ахборот хизматлари раҳбарлари учун “Медиа маконда миллий контент яратиш масъулияти” мавзусида ўқув-семинар ташкил этилди. Семинарда Термиз давлат университети ректори Абдуқодир Тошқулов ва бошқалар ахборот майдонини бугунги…

Россия Одесса ва Харьковга дрон ҳужуми уюштирди. Қурбонлар бор

Бугун, 2 мартга ўтар кечаси Россия қўшинлари Украинанинг Одесса ва Харьков вилоятларига учувчисиз самолётлардан зарбалар берди. Бу ҳақда вилоятлар раҳбариятлари ўзларининг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларида маълум қилди.  Одесса вилояти ҳарбий бошқармаси раҳбари Олег Кипернинг Telegram-каналида ёзишича, дрон ҳужуми оқибатида икки киши…

Арқадағ” дунёдаги можароларни ҳал қилишда бетарафлик мақомидан фойдаланишни таклиф қилди

Жаҳон ҳамжамиятида бетарафлик нормалари ва амалиётларидан кенгроқ фойдаланиш керак, бу эса зиддиятли вазиятларни ҳал қилишга ёрдам беради. Бу ҳақда Туркман халқининг миллий етакчиси, Туркманистон Халқ Маслаҳати Раиси Гурбангули Бердимуҳамедов кеча, 1 март куни Анталия дипломатик форумида сўз очди. «Бетарафлик, унинг…

Фарғонада бир оиланинг уч нафар аъзоси ис газидан вафот этди

Фарғонада бир эркак ва унинг икки фарзанди ис газидан заҳарланиб вафот этди. Бу ҳақда Бош прокуратура матбуот котиби Ҳаёт Шамсуддинов QALAMPIR.UZ’га маълум қилди. Билдирилишича, ҳодиса кеча, 1 март куни Фарғона вилояти Бешарик тумани Ободон кучасидаги хонадонлардан бирида содир бўлган. Мазкур…

ҲАМАС делегацияси яна Москвага борди

Россия пойтахти Москвада Фаластин фракцияларининг йиғилишида иштирок этган ҲАМАС ҳаракати делегацияси Россия Президентининг Яқин Шарқ ва Африка бўйича махсус вакили, Россия Федерацияси Ташқи ишлар вазири ўринбосари Михаил Богданов билан учрашди. Бу ҳақда ҲАМАС тегишли баёнотини эълон қилди. “ҲАМАС делегацияси Россияга…

Немис ҳарбийлари Қрим кўпригига зарба бермоқчими?

Россия оммавий ахборот воситаларида Германиянинг юқори мартабали ҳарбий хизматчилари ўртасида Қрим кўпригига ҳужум қилиш режалари муҳокама қилингани ҳақида хабарлар тарқалди. Немис офецерлари суҳбатининг ёзуви эълон қилиниши Германия Қуролли Кучлари (Бундесвер) учун «ёқимсиз сюрприз» бўлди. Бу ҳақда “Bild” газетаси хабар берди….

Дарахтларни кесишга олиб келадиган лойиҳа ҳужжатларини ишлаб чиққанлик учун жавобгарлик белгиланди

Президент томонидан имзоланган қонун билан айрим қонун ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди.  Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексга киритилган ўзгартириш ва қўшимчага кўра, дарахтлар ва буталарнинг қимматбаҳо навларини кесишга, кундаков қилишга, шикастлантиришга ёки йўқ қилишга олиб келадиган лойиҳа ҳужжатларини ишлаб чиққанлик учун…

Бугун қорли об-ҳаво кузатилади

Бугун ёғингарчилик (ёмғир, қор) бўлади. Қорақалпоғистон Республикаси, Хоразм вилоятида ёғингарчилик кутилмайди. Баъзи жойларга туман тушиши мумкин. Шамол 7-12 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда 15-18 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат 0-5° илиқ бўлади.  Пойтахтимизда вақти-вақти билан ёғингарчилик (ёмғир, қор) бўлади, туман…