ЎЗБЕКИСТОН

Медиа маконда миллий контент яратиш масъулияти

Сурхондарё вилояти ҳокимлиги ахборот хизмати ҳамда Ахборот ва оммавий коммуникациялар бошқармаси ҳамкорлигида ОАВ вакиллари, ахборот хизматлари раҳбарлари учун “Медиа маконда миллий контент яратиш масъулияти” мавзусида ўқув-семинар ташкил этилди.

Семинарда Термиз давлат университети ректори Абдуқодир Тошқулов ва бошқалар ахборот майдонини бугунги кун талаби ва халқимиз эҳтиёжига мос миллий контент билан тўлдириш, ватанпарварлик, миллий ўзликни англаш, буюк аждодларнинг бой меросини тараннум этувчи медиа маҳсулотларини яратиш, дунё ахборот маконида миллий манфаат ва мақсадларимизни дадил олға суриш билан боғлиқ масалалар юзасидан ўз фикр-мулоҳазаларини билдиришди.

Бу вазифаларни тўлақонли бажариш учун кўп йиллик иш тажрибасига эга соҳа ходимлари қатори ёш ижодкорларни ҳам кашф этиш ва жараёнга кенгроқ жалб этиш, малакали соҳа вакилларининг тажрибаси ва ёшларнинг ғайрат-шижоатини бирлаштириш яхши натижа бериши қайд этилди.

LEAVE A RESPONSE

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan