
Статистика агентлиги маълумотларига кўра, Ўзбекистонда 2023 йилнинг 1 апрель ҳолатига фаолият кўрсатаётган тадбиркорлик субъектлари 420 759 та (фермер ва деҳқон хўжаликларисиз) бўлиб, шундан кичик тадбиркорлик субъектлари сони 417 215 тани ташкил этган.
✅ Фаолият кўрсатаётган кичик тадбиркорлик субъектлари сонининг юқори кўрсаткичларига эга ҳудудлар:
• Тошкент шаҳрида – 82 237 та
• Тошкент вилоятида – 38 665 та
• Самарқанд вилоятида – 37 862 та
• Фарғона вилоятида – 36 143 та
• Қашқадарё вилоятида – 32 688 та
• Андижон вилоятида – 27 230 та
✅ Иқтисодий фаолият турлари бўйича кичик тадбиркорлик субъектлари сони:
• савдо соҳасида – 151 761 та
• саноат соҳасида – 74 713 та
• қишлоқ, ўрмон ва балиқчилик хўжалиги соҳасида – 41 426 та
• қурилиш соҳасида – 34 772 та
• яшаш ва овқатланиш бўйича хизматлар соҳасида – 27 785 та