Kun: 26.03.2024

Наманган халқаро аэропорти имкониятлари кенгайтирилади

Президент Шавкат Мирзиёев Наманган халқаро аэропортини модернизация қилиш лойиҳаси билан танишди. Фарғона водийсидан мамлакатимиз воҳаларига довон орқали ўтилади. Поезд қатновлари ҳамма йўналишларда ҳам эмас. Шу боис мазкур аэропорт инфратузилмасини янгилашни ҳаётнинг ўзи тақозо қилмоқда. Бу тадбиркорлик, транспорт хизматлари ва туризм…

Тожикистонликлар Россиядан кетишмоқда

Россияда уларга босим ва ўлдиришлар билан таҳдидлар ҳам қилишмоқда. Ижтимоий тармоқларда бу билан боғлиқ видеолар тарқалди. Россияда тожикларга муносабат кескин ўзгарди. Уларга босим ва ўлдиришлар билан таҳдидлар ҳам қиланаётгани видеодаги изоҳларда келтирилган. Бугун эса жуда кўплаб тожикистонликлар ўз ватанларига қайтишмоқда.

Россиялик терговчилар терактда айбланаётганлар оиласини сўроқ қилиш учун Тожикистонга келди

Россиялик терговчилар 26 март куни Crocus’даги терактда айбланаётган тўрт кишининг оила аъзоларини сўроқ қилиш учун Тожикистонга етиб келди. Бу ҳақда Тожикистон хавфсизлик хизматидаги уч манба Reuters’га хабар берди. Очиқ изоҳ беришга ваколати бўлмаган манбаларнинг айтишича, Тожикистон хавфсизлик кучлари Вахдат, Ҳисор шаҳарлари…

Президент Наманган аҳолисини ичимлик суви билан таъминлашни яхшилаш бўйича кўрсатмалар берди

Шавкат Мирзиёев Наманган вилояти имкониятларини ишга солиш масалаларига бағишланган йиғилишда аҳолни ичимлик суви билан таъминлашни яхшилаш бўйича кўрсатмалар берди. Унга кўра, Заркент, Ҳожикент, Исковот, Булоқбоши, Ёшлик шаҳарчалари ва Наманган шаҳрида сув таъминотини яхшилаш лойиҳаси жадаллаштирилади. Шунингдек, Чуст, Поп, Наманган ва Мингбулоқда ичимлик ва…

ДУНЁ ЖИНОЯТ ВА ЖАЗО

«Крокус»даги ҳужум бўйича саккизинчи айбланувчининг исми ошкор қилинди

Россия Тергов қўмитаси «Крокус Сити Холл»даги ҳужум бўйича саккизинчи айбланувчини ҳибсга олишни сўрамоқда. Унинг исми Алишер Ҳотамович Қосимов. Бу ҳақда «РИА Новости» хабар бермоқда. «Алишер Қосимовга оид материал судга тақдим этилди», — дейилади Тергов қўмитаси хабарида. Алишер Қосимов 31 ёшда, асли…

Президент Наманган салоҳияти тўлиқ ишга солинмаётганини танқид қилди

Шавкат Мирзиёев 26 март куни Наманган вилоятининг имкониятларини ишга солиш масалаларига бағишланган йиғилишда вилоят салоҳияти тўлиқ ишга солинмаётгани учун масъул комплекслар ва вилоятдаги раҳбарларни танқид қилди. Қайд этилишича, вилоят экспортининг 86 фоизи тўқимачилик ва мева-сабзавотчилик ҳиссасига тўғри келади. Мингбулоқ ва Косонсойда…

Газ тармоғига уланишга рухсат бериши учун тадбиркордан 700 АҚШ доллари талаб қилган бўлим бошлиғи ушланди

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Термиз шаҳар бўлими, прокуратура ва ИИБ ходимлари ҳамкорлигида тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш юзасидан ўтказилган тезкор тадбирда “Термизшаҳаргаз” газ таъминоти бўлими бошлиғи Ф.Ҳ. “M.M.” оилавий корхонасининг умумий овқатланиш шохобчасида газ нуқталарини ташкил этиш ва уларни тармоққа…

Ўзбекистонда қайси соҳада ва қайси ҳудудда коррупция кўпайгани очиқланди

2023 йилда коррупцияга оид жиноят ишлари ўтган йилгига нисбатан 11 фоизга камайган. Бу ҳақда АОКАда ўтказилган брифингда Коррупцияга қарши курашиш агентлиги ахборот хизмати раҳбари Шерзод Сапаров маълум қилди. Маълум қилинишича, ўтган йили Республика бўйича жами 6 535 нафар шахс  (2022…

Тошкентда 13 ёшли қизни зўрламоқчи бўлган нафақадаги ўқитувчига ҳукм ўқилди

Уйида мусиқадан дарс берган 67 ёшли эркак бир неча бор мактаб ўқувчисини зўрлашга уринган. Жиноят ишлари бўйича Миробод туман судида вояга етмаган шахсга нисбатан жинсий эҳтиёжини зўрлик билан қондириш билан айбланган 67 ёшли A.С.га доир жиноят иши кўриб чиқилди. Nemolchi.uz лойиҳасининг хабар беришича,…

Crocus’даги теракт иши бўйича бир оиланинг уч аъзоси ҳибсга олинди

Россия Тергов қўмитаси Басманний судидан Crocus City Hall’даги теракт иши бўйича яна уч нафар айбланувчини ҳибсга олишни сўради. Бу ҳақда “РИА Новости” хабар берди. Судга тақдим этилган материалларга кўра, айбланувчилар икки ака-ука Аминчон, Диловар ва уларнинг отаси Исроил Исломовлардир. Айбланувчиларнинг терактдаги…