Kun: 28.11.2023

Ўзбекистонлик Россияда умрбодга қамалиши мумкин

Россиянинг Астрахан вилоятида 3 мингга яқин бир марталик мефедронни (психотроп) яширин йўллар орқали сотмоқчи бўлган яна бир Ўзбекистон фуқароси қўлга олинди. Жиноят иши қўзғатилди, эркак ҳибсга олинди. Бу ҳақда Россия Ички ишлар вазирлигининг Астрахан вилояти бўйича бошқармаси матбуот хизмати маълум…

Блинкен Алиев ва Пашинянга қўнғироқ қилиб, тинчликка кўндиришга уринди

АҚШ Давлат котиби Энтони Блинкен Озарбайжон Президенти Илҳом Алиев ва Арманистон Бош вазири Никол Пашинян билан икки давлат ўртасида тинчлик шартномасини тузиш имкониятларини муҳокама қилди. Бу ҳақда Давлат департаменти матбуот хизмати раҳбари Мэттью Миллернинг баёнотларида айтилади.  Бир баёнотга кўра, Блинкен…

АҚШда фаластинлик 3 талаба қуролли ҳужумга учради

АҚШнинг Вермонт штатида 48 ёшли эркак 3 нафар фаластинлик талабани ўлдиришга уринганликда гумонланиб, қўлга олинди. Бу ҳақда CNN хабар берди.  Қайд этилишича, жорий йилнинг 25 ноябрь куни кечқурун номаълум шахс кўча бўйлаб кетаётган уч кишига қарата тўппончадан ўқ узган. Оқибатда уларнинг…

Туркияда ўзбекистонлик қиз 7 яшар укасини дўппослаб ўлдирди

Туркиянинг Истанбул шаҳрида ўзбекистонлик 19 яшар қиз 7 яшар укасини дўппослаб, унинг ўлимига сабабчи бўлди. Воқеа ортидан қиз қамоққа олинди. Бу ҳақда Туркия маҳаллий матбуоти хабар берди.  Маълумотларга кўра, жорий йилнинг 24 ноябрь куни кечки соатларда Истанбулнинг Фотиҳ туманида яшаган…

Американинг бош бегойими Оқ уйни Янги йилга тайёрлади (фоторепортаж)

АҚШ Президентининг расмий қароргоҳи бўлмиш Оқ уй анъанага кўра Янги йил олдидан безатилди. Бу йилги декорациялар мавзуси “Сеҳр, ҳайрат ва қувонч” бўлди. Доимгидек бу ишларга АҚШ биринчи хоними Жилл Байден бош-қош бўлди.  Мовий хонага ўрнатилган арча “Байрамлар мулоҳаза юритиш ва…

Балиқ бошидан… Ўрмон хўжалиги раҳбари ноқонуний ов вақтида қўлга тушди (фото)

Қорақалпоғистонда ўрмон хўжалиги раҳбари рухсатномасиз ов милтиғи билан ов қилиб юргани аниқланди. Бу ҳақда Ўзбекистон Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги ахборот хизмати хабар берди.  Маълум қилинишича, Қорақалпоғистон Республикаси Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги, Қорақалпоғистон прокуратураси…

Янги уй қуришда огоҳ бўлинг

Иморат қуриш, янги машина ёки уст-бош харид қилиш, хуллас, бошқалардан бир қадам олдинда юришга интилиш инсонга хос одат. Албатта, буни ҳар доим ҳам ижобий баҳолай олмаймиз. Ортиқча орзу-ҳавас туфайли баъзи ҳолларда қонунни билмаслигимиз натижасида хатоликларга йўл қўйганимизни англамай қоламиз. Ражаб…

“Любэ” гуруҳининг концертида маст одамлар жанжал кўтарди

Россиянинг Кемерово шаҳрида бўлиб ўтган “Любэ” гуруҳининг концертида маст томошабинлар ўртасида муштлашув юз берди. Бу ҳақда “Газета.ru” хабар берди.  Бир неча кун аввал ижтимоий тармоқларда россиялик хонанданинг концерти вақтида муштлашув юз бергани акс этган видеолар тарқалди. Маълум бўлишича, алкоголь таъсирида бўлган…

Давлат идораларининг телефонлари устидан Антикоррупция агентлиги назорат ўрнатади

Коррупцияга қарши курашиш агентлигига давлат ташкилотлари ва идораларининг ишонч телефонлари ишлашини текшириб туриш юклатилди. Бу ҳақда Президент Шавкат Мирзиёев томонидан кеча, 27 ноябрь куни имзоланган “Коррупцияга қарши курашиш тизимини янада такомиллаштириш ҳамда давлат органлари ва ташкилотлари фаолияти устидан жамоатчилик назорати…

Қирғизистон байроғини ўзгартиришда бир қадам олға силжиди

Қирғизистон парламенти қўмитаси мамлакат давлат байроғи дизайнини ўзгартиришни назарда тутувчи қонун лойиҳасини маъқуллади. Бу ҳақда мамлакат олий қонун чиқарувчи органи матбуот хизмати хабар берди. “Олий Кенгашнинг Конституциявий қонунчилик, давлат тузилиши, суд-ҳуқуқ масалалари ва регламенти қўмитаси бугун, 28 ноябрь куни “Қирғизистон…