Kun: 20.11.2023

БАА ишчилари Ғазога киритилди

Бирлашган Араб Амирликларидан келган ишчилар гуруҳи дала шифохонаси қурилишини бошлаш учун Рафаҳ ўтиш жойи орқали Миср ва Ғазо сектори чегарасини кесиб ўтди. Бу ҳақда “Al Hadath” телеканали хабар берди. Айтилишича, шифохона анклав ҳудудида жойлашади. Бироқ Ғазодаги ишчиларнинг хавфсизлигини ким таъминлаши…

Назарбоев таъзия билдирганларга мурожаат йўллади

Қозоғистоннинг биринчи президенти Нурсултон Назарбоев укаси Болат Назарбоевнинг муносабати билан таъзия билдирганларга миннатдорлик изҳор этди. Унинг мурожаати биринчи президент сайтида эълон қилинди.  “Укамнинг бевақт вафоти муносабати билан менга билдирган илиқ қўллаб-қувватлаш ва самимий тилаклар учун миннатдорлигимни сўз билан ифодалаш қийин….

ИИВ украиналик қўшиқчи Жамалани қидирувга берди

2016 йилда “Евровидение” танловида ғолиб бўлган украиналик қўшиқчи Жамала (ҳақиқий исми Сусана Жамаладинова) жиноий айбловлар билан қидирувга берилган. Бу ҳақда Россия Ички ишлар вазирлигининг қидирув маълумотларида хабар берилган.  “Сусана Алимовна Жамаладинова Россия Федерацияси Жиноят кодексининг моддаси бўйича қидирувга берилган”, дейилади…

“Вазиятни турлича талқин қилманг!” ССВ шифокорнинг беморга тегажоғлиги бўйича муносабат билдирди

Аввалроқ, тез тиббий ёрдам ходимининг чақирувга кўра, ёлғиз аёлга укол қилиб, унинг беҳушлигидан фойдаланган ҳолда ножўя хатти-ҳаракат қилгани айтилаётгани ҳақида хабар бергандик.  Соғлиқни сақлаш вазирлиги мазкур хабар юзасидан кечикиб бўлса-да, расмий муносабат билдирди.  «Айни пайтда мазкур ҳолат бўйича вазирлик ишчи гуруҳи…

Болгарияда шамол ва кучли ёмғир туфайли икки киши ҳалок бўлди

Кеча, 19 ноябрь куни Болгарияда бўронли шамоллар, кучли ёмғир ва қор ёғиши кузатилди. Бунинг оқибатида икки киши ҳалок бўлди. Бу ҳақда “Euronews” хабар берди. Қора денгиз бўйида Варна шаҳрида 43 ёшли аёл машинасида уйига кетаётганида қулаган дарахтга урилиб, вафот этган. Икки…

Диққат! Мексика орқали АҚШга ўтаётган ўзбекистонликларга жазо кучайтирилди

АҚШнинг Ўзбекистондаги элчихонаси ноқонуний йўллар, хусусан Мексика чегараси орқали АҚШ чегарасини босиб кирмоқчи бўлган ўзбекистонликларга огоҳлантириш билан чиқди. Қайд этилишича, эндиликда АҚШ-Мексика чегараси орқали АҚШга ноқонуний кираётган Ўзбекистон фуқаролари қўйиб юборилмайди, аксинча, улар билан боғлиқ иммиграция иши ҳал қилингунга қадар…

Исроил сабаб Байденнинг рейтинги рекорд даражада тушиб кетди

АҚШ Президенти Жо Байденнинг сиёсатини маъқуллаш рейтинги 2021 йилда у президентликка келганидан бери рекорд даражага тушиб кетди. NBC телеканалининг миллий сўрови шуни кўрсатди. Айтилишича, Исроилнинг Ғазодаги ҳаракатлари фонида Жо Байденнинг АҚШ Президенти сифатидаги фаолиятини америкаликларнинг маъқуллаш даражаси 40 фоизга тушган. АҚШда Байденнинг…

БМТ Ғазога ёрдам беришни тўхтатди

Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Яқин Шарқдаги Фаластинлик қочқинларга ёрдам бериш агентлиги ёқилғи ва алоқа йўқлиги сабабли Ғазога озиқ-овқат ва товарлар етказиб беришни тўхтатганини маълум қилди. Бу ҳақда «Еuronews» хабар берди. Махсус агентлик бундан буён ўз каналлари орқали Ғазога озиқ-овқат ва товарлар жўната…

Қирғизистоннинг Ўш шаҳрига Ўзбекистоннинг биринчи бош консули тайинланди

Ўзбекистоннинг янги тайинланган бош консули Зафар Аҳмедов бугун Қирғизистоннинг Ўш шаҳрига етиб борди. Бу ҳақда «Дунё» АА хабар берди. Маълумотларга кўра, у шу пайтга қадар Консуллик-ҳуқуқий департаменти бўлим бошлиғи лавозимида ишлаб келган. Дипломат 54 ёшда. Хоразм педагогика институтини (1992 йилдан…

Араб ва Ислом делегацияси Ғазо масаласида Хитойга борди

Араб давлатлари лигаси ва Ислом ҳамкорлик ташкилоти мамлакатларининг қўшма саммити якунлари бўйича тузилган ушбу ташкилотларга аъзо давлатлар Ташқи ишлар вазирларидан иборат делегация бугун, 20 ноябрь куни Хитойга борди. Бу ҳақда Хитой марказий телевидениеси хабар берди.  Пекиндаги Дяоютай давлат қароргоҳида Хитой…