СИЁСАТ

БМТ Ғазога ёрдам беришни тўхтатди

Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Яқин Шарқдаги Фаластинлик қочқинларга ёрдам бериш агентлиги ёқилғи ва алоқа йўқлиги сабабли Ғазога озиқ-овқат ва товарлар етказиб беришни тўхтатганини маълум қилди. Бу ҳақда «Еuronews» хабар берди.

Махсус агентлик бундан буён ўз каналлари орқали Ғазога озиқ-овқат ва товарлар жўната олмаслигини билдирган. Бунинг сабаби, алоқа узилишлари туфайли етказиб беришни мувофиқлаштириш ёки улар учун ёқилғи топилмаслигида.

БМТ Бош котиби матбуот котиби Стефан Дюжаррикнинг айтишича, ёрдам Рафаҳ назорат пунктида йиғилган, бироқ агентликда юк машиналари йўқлиги сабабли уларни олиб кетиш имкони йўқ.

“Телекоммуникация тармоғидаги муаммолар туфайли Ғазодаги умумий вазият бўйича сўнгги маълумотларга ҳам эга эмасмиз. Шу боис биз Ғазо секторидаги ходимлар билан алоқани бутунлай йўқотдик. Уларнинг катта қисми биз билан боғлана олмайди», дейди агентликнинг алоқалар бўйича директори Жульетт Тума.

Айни пайтда Исроил армияси сектор ҳудудларида ҲАМАС ва унинг бўлинмаларига қарши қуруқликдаги амалиётларини кенгайтиришда давом этмоқда.

LEAVE A RESPONSE

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan