Kun: 01.11.2023

Имом Бухорий мақбараси зиёрат қилинди

Президент Шавкат Мирзиёев 1 ноябрь куни Самарқанд вилоятига келиб, Имом Бухорий мақбарасини зиёрат қилди. Қуръони карим оятлари тиловат этилди. Аллоҳдан юртимизга тинчлик-осойишталик, халқимиз манфаати йўлидаги саъй-ҳаракатларга хайру барака тилаб дуо қилинди. Мақбара мажмуаси ҳозирги кунда янгидан барпо этилмоқда. Давлатимиз раҳбари…

Юпитернинг табиий йўлдошида органик моддалар топилди

NASAнинг “Юнона” миссияси давомида Юпитернинг Ганимед йўлдоши юзасида минерал ва органик бирикмалар аниқланди. Маълумотлар фазовий кеманинг табиий йўлдошга яқин масофада амалга оширган парвози вақтида унга ўрнатилган JIRAM спектрометри томонидан тўпланган. Олимлар Ганимед магнит майдонининг моделини яратишди ва унда тузлар ва…

Ўзбекистон Президенти Самарқандга келди

Президент Шавкат Мирзиёев Ўзбекистон-Франция саммитида иштирок этиш учун Самарқандга келди. Бугун мамлакатимизга расмий ташриф билан Франция Республикаси Президенти Эммануэль Макрон келади. Олий даражадаги музокаралар Самарқанд шаҳрида бўлиб ўтади. Томонлар мамлакатларимиз ўртасидаги кўп қиррали муносабатларни янада ривожлантириш масалаларини кўриб чиқадилар.

Пенсияга чиқиш янада осонлаштирилади

2025 йил 1 мартдан бошлаб 60 ёшга етган эркакларга ва 55 ёшга етган аёлларга пенсиялар, шу куннинг ўзида “автоматик” тарзда, яъни бирор-бир турдаги ҳужжат талаб этмаган ҳолда тайинланади. Янги қабул қилинган Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 31 октябрдаги “Аҳолига пенсия…

Олий ҳарбий билим юртларига тайёрлов курслари бошланди

Сурхондарё вилоятининг шаҳар ва туманларидаги умумтаълим мактаби ўқувчилари ва маҳаллалардаги ёшларни ҳарбий ватанпарварлик руҳида тарбиялаш, уларнинг фуқаролик позициясини кучайтириш, ўзаро маданий алоқаларни йўлга қўйиш, уларни спорт мусобақаларига кенг жалб этиш орқали бўш вақтини мазмунли ўтказиш, ҳалол, жисмонан бақувват, билимли, кенг…

Президент Администрациясида янги тайинловлар амалга оширилди

Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрациясида қатор янги лавозим тайинловлари амалга оширилди: Гайратулла Хабибуллаевич Ёзиев – Ўзбекистон Республикаси Президентининг кадрлар сиёсати масалалари бўйича маслаҳатчисининг биринчи ўринбосари лавозимига тайинланди. Тайинловга қадар Гайратулла Ёзиев Ўзбекистон Республикаси Давлат хавфсизлик хизмати раисининг ўринбосари лавозимида ишлаган. Кахраман…

Қўшхотинлик тарғиботи, ноқонуний никоҳ ва юзни тўсган ҳолда юрганлик учун жавобгарлик белгиланди

Президент томонидан имзоланган қонун (ЎРҚ–874-сон, 31.10.2023 й.) билан Жиноят ҳамда Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексларга ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди. Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексга киритилган ўзгартиришга кўра: Никоҳи қонунда белгиланган тартибда қайд этилмаган шахслар ўртасида, шу жумладан никоҳ ёшига етмаган шахс билан никоҳ…

“Док-1 Макс” судининг навбатдаги мажлисида 65 нафар марҳум боланинг жасадини эксгумация қилиш сўралди

Ўзбекистонда камида 65 нафар боланинг ўлимига сабабчи дея қаралаётган “Док-1 Макс” сиропи бўйича бошланган суднинг 1 ноябрь куни давом этган навбатдаги мажлисида, вафот этган 65 нафар боланинг жасадини эксгумация қилиш (қабрни очиб, жасадда тадқиқот ўтказиш, Таҳририят изоҳи) сўралди. Бу ҳақда суд мажлисида қатнашаётган “Дарё” мухбири хабар…

Заргарлик буюмларини божхонадан олиб ўтиш тартиби ўзгарди

Эндиликда 100 миллион сўмгача бўлган заргарлик буюмларини декларация тўлдирмасдан божхонадан олиб чиқиб кетиш мумкин. Бу ҳақда Адлия вазирлиги хабар берди.  Билдирилишича, кеча, 31 октябрь куни Президентнинг ПФ–185-сонли Фармони билан айрим норматив ҳуқуқий ҳужжатларга ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди. Унга кўра эндиликда…

Ўзбекистон футбол ассоциацияси Осиёда тенгсиз деб топилди!

Мазкур номинацияда Эрон футбол федерацияси ва Япония футбол ассоциацияси номзодлари кўрсатилган эди. Қатар пойтахти Доҳа шаҳрида Осиё футбол конфедерациясининг «AFC Annual Awards» йилнинг энг яхшиларини тақдирлаш маросими бўлиб ўтди. Қувонарли томони, Ўзбекистон футбол ассоциацияси «Йилнинг энг яхши футбол ассоциацияси» номинациясида…