TA'LIM

Олий ҳарбий билим юртларига тайёрлов курслари бошланди

Сурхондарё вилоятининг шаҳар ва туманларидаги умумтаълим мактаби ўқувчилари ва маҳаллалардаги ёшларни ҳарбий ватанпарварлик руҳида тарбиялаш, уларнинг фуқаролик позициясини кучайтириш, ўзаро маданий алоқаларни йўлга қўйиш, уларни спорт мусобақаларига кенг жалб этиш орқали бўш вақтини мазмунли ўтказиш, ҳалол, жисмонан бақувват, билимли, кенг дунёқарашли, соғлом турмуш тарзига риоя қиладиган, баркамол авлод қилиб тарбиялаш мақсадида бир қатор ишлар амалга оширилмоқда.

Ана шундай тадбир Республикамизда илк маротаба Жануби-ғарбий махсус ҳарбий округ тасарруфидаги Термиз, Какайди ва Хайраобод гарнизонларида жойлашган ҳарбий қисмларда шаҳар ва туманларда истиқомат қилаётган ёшлар билан бўлиб ўтмоқда.

Бунда ёшларни ҳарбийлик касбга йўналтириш мақсадида, умумтаълим мактабларида 11 синф ўқувчилари ва маҳалларда истиқомат қилаётган уюшмаган ёшлар орасидан Олий ҳарбий таълим муассаларига ўқишга кириш иштиёқини билдирганларини ҳарбий қисмларда ўқув курслари йўлга қўйилди.

Ушбу тайёрлов машғулотларига шаҳар ва туман мудофаа ишлари бўлимлари томонидан ёшлар саралаб олиниб. сўнгра суҳбат асосида ҳарбий қисмга таклиф этилади. Уларга  малакали ўқитувчи ва ҳарбий устозлар математика, физика, она-тили, адабиёт ва тарих фанларидан билим беришади.

III даражали сержант Акбар АҲМЕДОВ, Термиз гарнизони

LEAVE A RESPONSE

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan