ХАБАРЛАР

“Док-1 Макс” судининг навбатдаги мажлисида 65 нафар марҳум боланинг жасадини эксгумация қилиш сўралди

Ўзбекистонда камида 65 нафар боланинг ўлимига сабабчи дея қаралаётган “Док-1 Макс” сиропи бўйича бошланган суднинг 1 ноябрь куни давом этган навбатдаги мажлисида, вафот этган 65 нафар боланинг жасадини эксгумация қилиш (қабрни очиб, жасадда тадқиқот ўтказиш, Таҳририят изоҳи) сўралди. Бу ҳақда суд мажлисида қатнашаётган “Дарё” мухбири хабар берди

Фото: “Дарё”

Мазкур илтимоснома суд ҳайъатига ҳиндистонлик судланувчи С.Р.П.нинг адвокати Даврон Аҳмадов томонидан киритилди. Ва бир нечта адвокатлар, судланувчилар томонидан қўллаб-қувватландиАдвокат Худойберганов эса судлов ҳайъатидан мазкур илтимоснома бўйича бугун хулоса қилмасликни сўради.

Давлат айбловчиси мазкур илтимосномани рад этишни сўради. Қолган адвокатлар ва судланувчилар эса илтимосномани қаноатлантириш ёки рад этишни судга ҳавола қилди. Судда кўриниш берган жабрланувчилар эса бу илтимосномани тамоман рад этишни сўради.

Суд ҳайъати томонлар фикрини тинглаб, илтимоснома бўйича бугун хулоса қилинмаслигини, Самарқандда бир неча марҳум болалар эксгумация қилинганини айтиб, “Шу хулосаларни олиб, жабрланувчиларнинг фикрларини инобатга олган ҳолда кейинроқ хулоса чиқарамиз”, — деди.

LEAVE A RESPONSE

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan