ХАБАРЛАР

Американинг бош бегойими Оқ уйни Янги йилга тайёрлади (фоторепортаж)

АҚШ Президентининг расмий қароргоҳи бўлмиш Оқ уй анъанага кўра Янги йил олдидан безатилди. Бу йилги декорациялар мавзуси “Сеҳр, ҳайрат ва қувонч” бўлди. Доимгидек бу ишларга АҚШ биринчи хоними Жилл Байден бош-қош бўлди. 

Мовий хонага ўрнатилган арча

Мовий хонага ўрнатилган арча

“Байрамлар мулоҳаза юритиш ва тиғиз ҳаётимизда танаффус қилиш, дўстларимиз ва оилаларимиз билан тўлиқ бирга бўлиш мавсумини таклиф қилади. Бу, шунингдек, миннатдорлик мавсуми», деган Жилл Байден америкалик ҳарбийларнинг оилаларини байрам декорацияси билан безатилган Оқ уйнинг биринчи меҳмонлари сифатида кутиб олар экан.

Янги йил учун безатилган Овал хона

Янги йил учун безатилган Овал хона

Президент қароргоҳини безаш учун 98 та арча дарахти, 72 та гулчамбар, 2,8 миль (4,5 км) лента, 22 000 дан ортиқ қўнғироқлар ва 350 дан ортиқ шамлар ишлатилган. Шунингдек, 33 892 та безак ва 142 425 та байрам чироқларини ўз ичига олган декорация 300 дан ортиқ кўнгиллилар ёрдамида бир ҳафта давомида ўрнатилган.

Vermeil хонаси Америка Қўшма Штатлари денгиз пиёдалари гуруҳи фигуралари акс эттирилган механик театр билан безатилган

Vermeil хонаси Америка Қўшма Штатлари денгиз пиёдалари гуруҳи фигуралари акс эттирилган механик театр билан безатилган

Биринчи хонимнинг сўзларига кўра, Оқ уйдаги ҳар бир хона болаларнинг «соф, фильтрсиз завқ ва тасаввурини» қўлга киритиш учун мўлжалланган.

Мовий хонадаги арча дарахти тагидаги ўйинчоқ поезд

Мовий хонадаги арча дарахти тагидаги ўйинчоқ поезд

Оқ уйга бу йилги байрам мавсумида 100 мингга яқин одам ташриф буюриши кутилмоқда.

Оқ уйнинг Хитой хонаси ширинликлар дўконига айланди, столлар байрамона таомлар билан тўлдирилди

Оқ уйнинг Хитой хонаси ширинликлар дўконига айланди, столлар байрамона таомлар билан тўлдирилди

Оқ уй кутубхонасидаги арча безаги

Оқ уй кутубхонасидаги арча безаги

Қорбобога мактублар биринчи қават коридори бўйлаб жойлаштирилган.

Қорбобога мактублар биринчи қават коридори бўйлаб жойлаштирилган.

LEAVE A RESPONSE

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan