
Тошкент вилояти Зангиота туманидаги “Нур” қўйчилик мажмуасида Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш давлат қўмитаси томонидан мамлакатимизда илк бор “Наслли қўчқорлар кўргазмаси” ташкил этилди.
Кўргазмада республикамизнинг барча ҳудудларидан келтирилган наслли қўчқорлар иштирок этди.

Тадбирда Қирғизистон ва Қозоғистондан ҳам наслчилик-селекция ишлари мутахассислари иштирок этди.
Кўргазма мутлақ ғолиби Фарғона вилояти Қувасой тумани “Турон чорваси” фермер хўжалигида боқилаётган “Адмирал” лақабли қўчқор, деб топилди. У 192 кило тош босди.