ДУНЁ ХАБАРЛАР

Қирғизистон ТИВ фуқароларни зарурат бўлмаса, Россияга бормасликка чақирди

Қирғизистон Ташқи ишлар вазирлиги фуқароларни зарурат бўлмаса, Россияга ташриф буюрмасликка чақирди. Бу ҳақда вазирликнинг консуллик бошқармаси бошлиғи Бакит Қодировга таяниб, Kloop хабар берди.

Фото: “Sputnik”

Қодировга кўра, Россия томони чегарани кесиб ўтишда текширувларни кучайтирган.

Айни пайтда Россияда терроризмга қарши кураш олиб борилмоқда. Мамлакатдан чиқиш ва киришда текширувлар кучайтирилди. Шу сабабли элчихона Россияга киришни олдиндан режалаштиришни ва зарурат бўлмаса, барча диаспоралар огоҳлантирганидай ташрифдан тийилишни тавсия қилади. Антитеррор чоралари қанча давом этиши ҳақида маълумотга эга эмасмиз. Баъзи фуқаролар “қора рўйхат”да ёки улар ҳуқуқбузарлик содир этган бўлса, мамлакатга киритилмайди, — деди у.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Қирғизистондан Москвага учиб келган муҳожирлар “Шереметьево” аэропортида қолиб кетгани маълум бўлган эди. Уларнинг ҳужжатлари олиб кетилган, ўзлари эса алоҳида хонада сақланмоқда.

Қирғизистон элчихонаси ушбу вазиятни изоҳлар экан, уларга Россияга киришлари тақиқлангани, чунки улар аввалроқ мамлакат миграция қонунчилигини бузганликларини хабар қилди.

Дипломатик миссия кейинги рейсда улар Қирғизистонга жўнатилишини айтди.

LEAVE A RESPONSE

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan