ЖИНОЯТ ВА ЖАЗО

Сурхондарёда норуда материаллардан ўзбошимчалик билан фойдаланган хорижий корхонага жиноят иши очилди

Сурхондарё вилоятида норуда материалларидан ноқонуний равишда ўзбошимчалик билан фойдаланган хорижий корхонага нисбатан жиноят иши очилди. Бу ҳақда вилоят экология бошқармаси матбуот хизмати хабар берди.

Қайд этилишича, вилоят экология бошқармаси ва вилоят прокуратураси томонидан Қумқўрғон ҳамда Бандихон туманларини бир-бири билан боғловчи йўлларни қайтадан реконструкция қилаётган Hayap Group Pica Ambalaj Adi Ortakligi фаолияти ўрганилган.

Ўрганиш жараёнида ушбу корхона томонидан Қумқўрғон туманида фаолият юритувчи “Оққапчиғай” жамоа хўжалигининг “Кўчкали” маҳалласидаги “Қарғалисой” ҳудудида Hayap Group Pica Ambalaj Adi Ortakligi корхонасига тегишли бўлган техникалар орқали ноқонуний равишда 5688,17 м3 қум-тош қазиб олингани аниқланган.

Ушбу ҳолат оқибатида табиатга умумий ҳисобда 150 миллион 452 минг сўмлик зарар етказилган.

Hayap Group Pica Ambalaj Adi Ortakligi корхонаси фойдали норуда материалларини ўзбошимчалик билан қазиб олганлиги учун корхона раҳбари Р.М ва бошқаларга нисбатан вилоят прокуратураси томонидан Жиноят кодексининг 192-моддаси 1-қисми (хусусий мулк ҳуқуқини бузиш) ва 229-моддаси (ўзбошимчалик) билан жиноят иши қўзғатилган.

LEAVE A RESPONSE

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan