ЖИНОЯТ ВА ЖАЗО

Сурхондарёда аёл ўқитувчиларни калтаклаган эркак 1.5 йилга қамалди

Олий суд Жамоатчилик билан алоқалар маркази раҳбарининг маълум қилишича, бугун жиноят ишлари бўйича Узун туман судида Г. Т. (1988 йилда Сурхондарё вилоятининг Сариосиё туманида туғилган, 31-сонли мактабнинг жисмоний тарбия ўқитувчиси бўлиб ишлаган) га оид жиноят ишини кўриб чиқиш бўйича очиқ суд жараёни тугаб, суд ҳукми эълон қилинган.

Эълон қилинган ҳукмга кўра Г. Т. Жиноят кодексининг 277-моддаси (безорилик) 3-қисми “г” банди билан айбли деб топилиб, жиноят оқибатида икки нафар жабрланувчига етказилган маънавий ва моддий зарарлар қопланганлиги ҳамда уларнинг судланувчига нисбатан даъвоси йўқлиги инобатга олинган ҳолда унга 1 йил 6 ой муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланди. Тайинланган жазони манзил-колонияларда ўташ белгиланган.

LEAVE A RESPONSE

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan