Kun: 15.03.2023

Зеленский Россия қўшинлари Краматорск шаҳрига ҳужум қилганини айтди

Украина президенти Владимир Зеленский Россия қўшинлари томонидан мамлакатнинг Краматорск шаҳрига ракета отилганини ва ҳужумда бир нафар тинч аҳоли вакили ҳалок бўлганини маълум қилди. Зеленский бу ҳақда ижтимоий тармоқлардаги саҳифасида хабар берди. Зеленскийнинг таъкидлашича, 6 та кўп қаватли бино зарар кўрган,…

Хусусий боғча ва мактаблар тўлови учун ота-оналар 17 млрд сўмдан ортиқ солиқ имтиёзидан фойдаланди

Жорий йилнинг 1 март ҳолатига фуқаролар 2022 йил учун нодавлат мактабгача таълим ташкилотлари ва мактабларда таълим олиш учун йўналтирган даромадлари бўйича 17,7 млрд сўм солиқ имтиёзидан фойдаланган. Бу ҳақда ДСҚ хабар бермоқда. Шундан: 9 731 нафар фуқаро жами йиллик декларация…

17 март куни Нукусдаги тартибсизликларни содир этганликда айбланаётган 39 нафар судланувчига оид жиноят ишини кўриб чиқилади

Бухоро вилоят суди биносида 2022 йил 1-2 июль кунлари Нукус шаҳрида оммавий тартибсизликларни содир этганликда айбланаётган 39 нафар судланувчига оид жиноят ишини кўриб чиқиш якуни бўйича суд қарори эълон қилинади. Бу ҳақда Олий суди Жамоатчилик ва ОАВ билан алоқалар бошқармаси…

Президент Туркияга жўнаб кетди

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Туркия Республикаси Президенти Режеп Таййип Эрдоғаннинг таклифига биноан 15 март куни амалий ташриф билан Анқара шаҳрига жўнаб кетди. Ташриф дастурига мувофиқ, давлатимиз раҳбари Туркий давлатлар ташкилотининг фавқулодда вазиятларни бошқариш ва гуманитар ёрдам кўрсатиш борасида кўп…

Meta 10 минг ходимни қисқартиради, 5 мингга яқин вакансияни ёпади

Facebook, WhatsApp ва Instagram’нинг эгаси Meta Platforms Inc. компанияси 10 минг иш ўринларини қисқартириш режасини эълон қилди. Бу оммавий ишдан бўшатишнинг иккинчи тўлқинидир. Ўтган йил ноябрь ойида компания 11 минг ходимини ишдан бўшатганди, деб хабар беради BBC News. Meta бош…

Украина 6 ойдан бери бир рус аскари ташландиқ биноларда яширин яшаганини эълон қилди

Украина Харковда қарийб 6 ойдан бери ташландиқ биноларда яшириниб ётган бир рус аскарининг қўлга олинганини эълон қилди. 42 ёшли аскар полиция гуруҳлари Купянск-Вузлови туманидаги қишлоқларда патруллик қилаётган пайтда қўлга олинган. Аскар Россиянинг 27-мустақил гвардия мотоўқотар бригадасидан экани маълум қилинди. Украина…

Чинозда поезд устига чиқиб олган 11 ва 12 ёшли икки болакайни ток урди

Жорий йилнинг 14 март куни соат 15:18да Чиноз бекатида икки болакай поезднинг юк вагони устига чиқиб олишган. Бу ҳақда «Ўзбекистон темир йўллари» компанияси хабар берди. Хавфли ҳаракатлар натижасида болалар, М.И. (2013 йилда туғилган) ва Б.Б. (2012 йилда туғилган), контакт тармоғининг…

ОДИЛ СУДЛОВНИ АМАЛГА ОШИРИШДА СУД ХОДИМЛАРИ ҲАМ МАСЪУЛДИРЛАР

Сурхондарё вилоят судида шу мавзуда ўтказилган маърифий тадбирда вилоят суди ходимлари билан бирга уларнинг ота-оналари, оила аъзолари иштирок этди. Мазкур тадбирда вилоят суди раиси Аблқосим Рузиқулов суд ходимлари ва уларнинг ота-оналари, оила аъзоларига сўнги йилларда суд-ҳуқуқ тизимига давлатимиз раҳбари томонидан…

Тарихда илк бор 48 та жамоа иштирок этади. Футбол бўйича 2026 йилги жаҳон чемпионати формати тасдиқланмоқда

FIFA навбатдаги жаҳон чемпионати формати борасида қарор қабул қилди ва уни тасдиқлашга яқин турибди, дея ёзди «zamon.uz». Бу 48 та жамоа иштирок этадиган биринчи жаҳон чемпионати бўлади. Бунгача 24 йил давомида футбол мусобақасида 32 та жамоа иштирок этган. Халқаро футбол…

Президент “Эл-юрт фидойиси” кўкрак нишони таъсис этишни таклиф қилди

13 март куни Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Термиз шаҳридаги “Ёш чегарачилар” ҳарбий-академик лицейида ўтказилган учрашувда “Эл-юрт фидойиси” кўкрак нишонини таъсис этишни таклиф қилди. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Президентининг Матбуот хизмати xaбар берди. Қайд этилишича, давлат раҳбари ватан ҳимояси йўлида…