Kun: 22.03.2023

Ўзбекистон ҳавонинг ифлосланиши бўйича 20 ўринда

Ўзбекистон ҳавонинг ифлосланиши бўйича йиллик рейтингда дунё мамлакатлари орасида 33.5 мкг/ м3 натижа билан 20 ўринни эгаллади. Бунда PM2.5нинг йиллик концентрацияси меъёрлардан 6.7 марта юқорилигини кўрсатмоқда (ЖССТ томонидан белгиланган меъёр 5 мкг/ m3). Ўзбекистоннинг рейтиндаги ўрни Тошкент шаҳридаги кузатув станцияси…

Қувайт нефть корпорацияси мамлакат ғарбидаги нефть тўкилиши сабабли фавқулодда ҳолат эълон қилди

Компаниянинг Twitter’даги саҳифасида бу ҳақда маъмурий ишлар бўйича вице-президент Қусай ал-Амирнинг баёноти жой олган. Мамлакат ғарбида нефть тўкилиши содир бўлганини, шу сабабли фавқулодда ҳолат эълон қилинганини ифода этган Амир, «Ҳеч қандай қурбон ва жароҳатлар бўлмаганини, ишлаб чиқаришга таъсир кўрсатмаганини ва…

«Амазон» яқин орада яна 9 минг ишчини ишдан бўшатишини маълум қилди

Бу ҳақда бош директор Энди Жессининг баёнотига таяниб, компания сайти хабар берди. Иш ўринлари қисқаришига компания харажатларини оптималлаштиришга интилиш ҳамда компанияда иқтисодий вазиятни барқарорлаштириш сабаб қилиб кўрсатилган. Январ ойида Амазон 18 000 ходимини ишдан бўшатган эди.

Кеча рўй берган зилзилада Покистонда одамлар ҳалок бўлди

Эпимарказида 6.6 магнитудали зилзила Покистон, Афғонистон ва Тожикистон мамлакатлари чегарасига яқин ҳудудда кузатилган. Зилзила Ҳиндикуш тоғ тизмаларида кўчкиларни келтириб чиқарган. Кўчкилар тоғ йўлларига тушиб транспорт ҳаракатини чеклаб қўйган. Покистон фавқулодда вазиятлар хизмати вакилига кўра, зилзила кучидан Покистоннинг шимоли-ғарбий вилояти Хайбер Пантунхвада…