Kun: 13.03.2023

Президент сурхондарёлик фермерлар билан суҳбатлашди

Президент Шавкат Мирзиёев Жарқўрғон туманидаги “Камола Камолбек Қуюн” фермер хўжалигида бўлди. Хўжаликнинг ер майдони 45 гектар. Жорий йилда ғалладан 70, пахтадан 40 центнердан ҳосил етиштириш мўлжалланмоқда. 35 киши доимий ва мавсумий иш билан таъминланган. Давлатимиз раҳбари экинлар ривожини кўздан кечирди,…

Навоийлик депутат Дилнавоз Носирова 34 ёшида оғир ҳасталикдан вафот этди

Халқ депутатлари Навоий вилояти кенгаши депути, Зарафшон шаҳар маънавият ва марифат бўлими мудири Дилнавоз Носирова 34 ёшида вафот этди. Миллий тикланиш демократик партияси марҳуманинг яқинларига ҳамдардлик билдирди. Жорий йилнинг 13 февраль куни Дилнавоз Носирова соғлиғидаги муаммолар туфайли маълум муддат ижтимоий…

ДХХ: Тошкент, Жиззах ва Андижон вилоятларида ер сотиш билан боғлиқ ноқонуний ҳолатлар аниқланди

Тошкент вилоятининг Оҳангарон туманидаги чорвачиликка ихтисослашган МЧЖ раҳбари ҳамда унинг отаси, шунингдек, Қибрай туманидаги маҳаллалардан бирининг раиси ўзаро келишган ҳолда, Оҳангарон туманида жойлашган мазкур МЧЖга тегишли 270 гектар ва унга туташ бўлган туман ҳокимлиги захирасидаги 150 гектар, жами 420 гектар…

Сирдарёда 14 ёшли қизни пичоқлаб ўлдирган хавфли рецидивист 23 йилга қамалди

2022 йилнинг 20 август куни Сирдарёнинг Ховос туманидаги уйга ўғриликка тушган шахс 14 ёшли қизни қасддан ўлдиргани ҳақида хабар берилганди. Унга нисбатан 23 йил озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланди. Бу ҳақда “Замон” кўрсатувида маълум қилинди. Қайд этилишича, айбланувчи тергов давомида…

Сурхондарёда олтита янги корхона ишга туширилди

Президент Шавкат Мирзиёев Термиз тумани Янгиобод маҳалласидаги “Termez National Carpets” масъулияти чекланган жамияти фаолияти билан танишди. Корхона йилига 2,2 миллион квадрат метр гилам ишлаб чиқариш қувватига эга. Бунинг учун Германия, Бельгия, Туркиядан замонавий ускуналар келтириб ўрнатилган. 150 та янги иш…

Тошкент вилоятида итларни сўйган фуқаро қамалди

Аввал хабар берганимиздек, Тошкент вилоятидаги уйларнинг бирида итлар шафқатсизларча сўйилиб, териси шилиб олинган эди. Буни содир этган фуқаро 10 суткага қамалди. Бу ҳақда “Меҳр ва оқибат” жониворларни ҳимоя қилиш ташкилоти хабар берди. Қайд этилишича, жорий йилнинг 11 март куни Тошкент…

АҚШда президентликка номзодлар яна биттага кўпайди

Кеча, 12 март куни АҚШнинг собиқ вице-президенти Майк Пенс 2024 йилги президентлик сайловларида иштирок этиш ниятида эканини айтди. Бу ҳақда “The Washington Post” газетаси хабар берди. “Мен Республикачилар партиясидан 2024 йилги президентликка номзодни сўзсиз ва чин юракдан қўллаб-қувватлайман. Агар бу…

Фарғонада ўттиз йиллик муаммолар ҳал этилмоқда

Бугун Фарғона вилоятидаги аксарият маҳаллада тонглар қизғин бунёдкорлик ишлари билан бошланяпти: вилоят қишлоқ-маҳаллаларининг 374 тасида ички йўллар асфальтлаштирилиб, 229 тасида ичимлик суви ва оқова сув таъминоти бунёд этилаётган бўлса, 47 та ҳудуднинг электр таъминоти яхшиланяпти. Қишлоқ-маҳаллаларнинг аксарияти иқтисодий-ижтимоий аҳволи энг…

Тошкентда 24 ёшли йигит интернет ўйинларидаги катта қарзи сабаб ўз жонига қасд қилди

У кўп миқдорда уксус ичиб юбориб, касалхонага оғир аҳволда олиб келинди. Тошкентда 24 ёшли йигит кўп миқдорда қарз бўлганлиги сабабли ўз жонига қасд қилди. Бу ҳақда “Миллар”информацион дастурида маълум қилинди. Қайд этилишича, уксус ичиб, ўзини ўлдирмоқчи бўлган йигит шифохонанинг токсикология…

Термиз шаҳрида Халқ депутатлари Сурхондарё вилояти Кенгаши сессияси бўлиб ўтди. Унда Президент Шавкат Мирзиёев иштирок этди.

Сессияда ташкилий масала кўриб чиқилди. Президент вилоят фаолларининг билдирган фикрлари асосида Сурхондарё вилояти ҳокими лавозимига ҳоким вазифасини бажариб келаётган Қосимов Улуғбек Бердиқобилович номзодини тавсия этди. Номзоднинг вилоятда аҳоли бандлигини таъминлаш ва даромадини ошириш, қишлоқ хўжалиги ва саноатни ривожлантириш, ижтимоий соҳадаги…