Kun: 13.03.2023

ЎЗБЕКИСТОН

2 ойда нечта турист келган? Энг кўп ташриф қайси давлатдан?

Статистика агентлиги маълумотларига кўра, 2023 йилнинг январь-февраль ойларида 871 минг нафар чет эл фуқаролари туристик мақсадларда Ўзбекистонга ташриф буюрган. ✅ Бу ўтган йилнинг мос даври билан солиштирилганда 544,4 минг нафарга ёки 2,7 бараварга ошган. ✅ 2 ойда энг кўп қайси…

Сурхондарёга оилавий тадбиркорлик дастурлари учун берилган 1,1 триллион сўмга қўшимча 200 миллиард сўм ажратилади

Президент вилоятда аҳоли бандлигини таъминлаш ва даромадини ошириш масаласига тўхталди. Давлат раҳбари вилоятда 102 минг расмий ишсиз бор эканлигини айтди. “Ишсизлар Сариосиё (8,2 минг нафар), Шўрчи (8 минг), Олтинсой (7,2 минг) ва Музработда (5,3 минг) юқори. Сариосиёда 8 та, Жарқўрғон…

Президент вилоятда охирги беш йилда саноат, қишлоқ хўжалиги ва хизмат кўрсатиш соҳаларида 15 мингдан зиёд корхона ишга тушганини айтди

“Бугун йиғилишдан кейин ишга тушириладиган 6 та корхонада ҳам қўшимча 2 мингта янги иш ўрни яратилди, вилоят ишлаб чиқаришига 370 миллиард сўм, экспортига 20 миллион доллар қўшилади. 2022 йилда ишга тушган “Зарчоб-1” ва “Зарчоб-2” микро ГЭСларида йилига 201 миллион киловатт…

Жанубий Кореядаги шиналар ишлаб чиқарувчи заводда йирик ёнғин юз берди

Жанубий Кореянинг Тэджон шаҳридаги шиналар ишлаб чиқарувчи заводда кучли ёнғин содир бўлди, деб хабар бермоқда Yonhap агентлиги. Hankook Tire & Technology Co шиналар ишлаб чиқарувчи етакчи заводидаги ёнғин якшанба куни соат 22:09 да бошланган. Маълум қилинишича, заводнинг 10 нафар ишчиси…

Тошкент-Қарши ва Самарқанд-Тошкент йўналишида қўшимча поезд қатновлари йўлга қўйилади

Байрам кунларида йўловчиларни ташиш мақсадида Тошкент-Қарши, Самарқанд-Тошкент йўналишларида қўшимча, Самарқанд-Шаҳрисабз йўналишида эса биринчи марта тезюрар йўловчи поездлар ҳаракати йўлга қўйилди. Бу ҳақда «Ўзтемирйўловчи» компанияси матбуот хизмати хабар бермоқда. 17 мартдан 23 мартгача 767/768-сонли Самарқанд-Тошкент-Самарқанд «Афросиёб» электропоезди йўналишида қўшимча 6 та…

Эътибордан мамнун кўнгиллар

“Ҳудудгаз Сурхондарё” газ таъминоти филиали мутахассислари “Олис манзиллар” лойиҳаси доирасида вилоятнинг энг чекка ва олис қишлоқларида яшайдиган аҳолига суюлтирилган газ баллонларининг етказилиши, хизматлар кўрсатиш даражасини ўрганмоқда. Шўрчи туманининг “Гулистон” маҳалласида 846 нафар газ истеъмолчилари мавжуд бўлиб, улардаги маиший газ баллонлари…

Президент Шавкат Мирзиёев Сурхондарё вилоятига ташрифини Ҳаким ат-Термизий мақбарасини зиёрат қилишдан бошлади

Президент Шавкат Мирзиёев 13 март куни Сурхондарё вилоятига келди. Давлатимиз раҳбари аввало буюк аллома Ҳаким ат-Термизий мақбарасини зиёрат қилди. Аллоҳдан юртимизга тинчлик, хайр-барака тилаб дуо қилинди. Уламолар билан бўлган суҳбатда илм-маърифат ривожига яратилаётган шароитлар ва диний эркинликлар ҳақида сўз юритилди….

КИБЕРХАВФСИЗЛИК – ҚОНУН БИЛАН МУСТАҲКАМЛАНДИ

Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.М.Мирзиёев томонидан имзоланган «Киберхавфсизлик тўғрисида»ги Қонунининг мақсади киберхавфсизлик соҳасидаги муносабатларни тартибга солишдан иборат. Хусусан, мазкур янги Қонунга мувофиқ, давлатнинг киберхавфсизлигини таъминлашда кибермаконда шахс, жамият ва давлат манфаатларини ташқи ва ички таҳдидлардан ҳимоя қилиш устувор вазифа сифатида қайд этилган. Қонунда…

Туркиядаги зилзила қурбонлари сони 47 975 нафарга етди, шундан 6 мингдан ортиғи хорижликлардир

Қаҳраманмарашда бошланган даҳшатли зилзила оқибатида 47 975 киши ҳалок бўлди. Бу ҳақда Туркия Фавқулодда вазиятлар бошқармаси (AFAD) раҳбари Юнус Сезер маълум қилди, дея хабар беради Анадолу агентлиги. Ю. Сезернинг сўзларига кўра, Туркия ва қўшни давлатлар, хусусан, Суриядаги зилзила қурбонларининг умумий…

Будапештда йирик автоҳалокат юз берди: 42 та машина тўқнашган, 19 таси ёниб кетган

Венгрия пойтахти Будапештдан 20 км ғарбда М1 трассасида йирик автоҳалокат содир бўлди. 42 та автомобиль тўқнашиб кетди, улардан 5 таси юк автомобили, 37 таси енгил автомобиль, дея хабар беради ТАСС агентлиги. Пойтахт полицияси бош бошқармаси хабар беришича, 19 та автомобиль…