СИЁСАТ

Президент “Эл-юрт фидойиси” кўкрак нишони таъсис этишни таклиф қилди

13 март куни Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Термиз шаҳридаги “Ёш чегарачилар” ҳарбий-академик лицейида ўтказилган учрашувда “Эл-юрт фидойиси” кўкрак нишонини таъсис этишни таклиф қилди. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Президентининг Матбуот хизмати xaбар берди.

Қайд этилишича, давлат раҳбари ватан ҳимояси йўлида ҳалок бўлган мард инсонларни вояга етказган ота-оналари, фарзандлари доимо ардоқда бўлиши зарурлигини таъкидлаб, кўкрак нишони таъсис этишни таклиф қилган.

Бу нишон гувоҳномаси Олий Бош қўмондон томонидан имзоланади. Ушбу эътироф эгалари барча имтиёзларга эга бўлади.

“Ҳарбий-жанговар салоҳият ва юксак маънавий салоҳият Ўзбекистон Қуролли Кучларининг икки буюк таянчига айланиши зарур”, деди президент.

Давлат раҳбари Ватан озодлиги йўлида фидойилик кўрсатган ўғлонларимиз жасорати ҳам ёш авлод учун ибрат экани, улар ҳақида асарлар яратиш кераклигини айтган.

“Эзгу мақсад йўлида бирлашган халқ ва давлатни ҳеч қандай куч енголмайди. Илоҳим, қаҳрамон ўғлонларимизнинг охиратлари обод бўлсин. Юртимиз тинч, халқимиз омон бўлсин”, деган давлат раҳбари сўзининг якунида.

LEAVE A RESPONSE

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan