Kun: 23.07.2022

Ичимлик суви тармоқлари таъмирланаётганда аҳолига сув транспортда етказиб берилади

Ичимлик суви таъминоти тўғрисидаги қонун президент томонидан имзоланди. Унга кўра, аҳолининг сифатли ичимлик суви билан таъминланиши давлат томонидан кафолатланади. Шу боис, ичимлик суви тармоқлари таъмирланаётганда ҳамда авариявий ҳолатларда аҳолига сув транспортда етказиб берилади. Президент 22 июль куни «Ичимлик суви таъминоти ва…

Нострификация учун қандай ҳужжатлар зарур?

Хорижий давлатларда таълим олганлик тўғрисидаги ҳужжатларни тан олиш ва нострификациялаш бўйича давлат хизматларидан фойдаланиш қуйидагича амалга оширилади. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 24.07.2019 йилдаги 620-сон “Хорижий давлтларда таълим олганлик тўғрисидаги ҳужжатларни  тан олиш тартибини такомиллаштириш ҳақида”ги Қарорига асосан “Хорижий давлатларда таълим…

Халқ депутатлари Олтинсой туман Кенгашининг қирқ олтинчи сессияси бўлиб ўтди

23 июль куни Олтинсой туман ҳокимлиги мажлислар залида Халқ депутатлари Олтинсой туман Кенгашининг қирқ олтинчи сессияси бўлиб ўтди. Сессияни Олтинсой тумани ҳокими, Халқ депутатлари туман Кенгаши раиси Джумаев Алишер Турабович олиб борди. Сессияда Халқ депутатлари туман Кенгаши депутатлари, тумандаги корхона,…

ШЎРЧИДА ТУРИЗМ БЕКАТИ ЎЗ ФАОЛИЯТИНИ БОШЛАДИ

Бекат ички туризмни янада ривожлантириш, эркин сайёҳларга қулайлик яратиш, сайёҳларнинг оқимини кўпайтириш, фуқароларимиз ҳамда меҳмонларнинг белгиланган туризм манзилларига қулай, хавфсиз ҳамда юқори сифатли сервис кўрсатилган ҳолда етиб боришларига хизмат қилади. Бекатнинг тантанали очилиш маросимида туман ҳокими Б.Худойберганов ва сектор раҳбарлари…

ДУНЁ

АҚШ Давлат департаменти Украина шарқида икки америкалик ҳалок бўлганини тасдиқлади

АҚШ Давлат департаменти Украина шарқида икки америкалик ҳалок бўлганини тасдиқлади. Расмийлар «жабрланганларнинг оила аъзолари билан алоқада бўлиб, уларга ҳар томонлама консуллик ёрдамини кўрсатмоқда». “Ушбу оғир дамда оилаларга ҳурмат-эҳтиром кўрсатган ҳолда, бошқа изоҳлардан тийиламиз”, — деди ТИВ вакили. ABC телеканали ҳам…

Криминал

Санъаткорлар 2024 йилдан бошлаб космосда концерт беришлари мумкин!

Американинг Chainsmokers мусиқий гуруҳи стратосферада чиқиш қиладиган биринчи санъаткорлардан бўлади. Мусиқачилар космосда туристик парвозларни ташкил қилувчи World View компанияси билан шартнома имзоладилар. Махсус тайёргарликдан сўнг Эндрю Таггарт ва Алекс Полл орбитага учиб, Ердан 30 480 метр баландликда концерт берадилар. Мусиқачиларга 6 нафар…

Сурхондарё вилояти Шўрчи туманида фуқаро такси ҳайдовчиси билан тортишиб, уни пичоқлади

Сурхондарё вилояти Шўрчи туманида яшовчи фуқаро такси ҳайдовчисини пичоқлаб, машинасини олиб қочди. Бу ҳақда вилоят Ички ишлар бошқармаси ахборот хизмати хабар берди. Маълум бўлишича, вақтинча ишсиз, муқаддам Жиноят кодексининг 169-моддаси (Ўғрилик) 3-қисми билан судланган М.О. Термиз шаҳрида яшовчи З.Ш. бошқарувидаги «Matiz»ни тўхтатиб,…

Антальяда ушланиб қолган чартер рейс икки кун ўтиб Тошкентга келиб қўнди

«Uzbekistan Airways» авиакомпаниясининг Анталья—Тошкент йўналиши бўйича кечиктирилган рейси Ислом Каримов номидаги Тошкент халқаро аэропортида келиб қўнди. Бу ҳақда Telegram’даги «Новости Ташкентского неба» канали хабар берди. Борт 21 июль куни кечқурун парвоз қилиши керак бўлган HY-3722 чартер рейси техник сабабларга кўра ушланиб…

Сирдарёда бола ўлими 31 йил ўтиб қайд этилди

Сирдарё вилояти Сардоба туманида 1991-йилда вафот этган боланинг ўлими 31 йил ўтиб расмийлаштирилди. Хабар қилинишича, “Пахтакор” маҳалла фуқаролар йиғинида истиқомат қилувчи Махсума Ўсарованинг фарзанди бундан ўттиз бир йил аввал вафот этган. Бироқ эътиборсизлик сабаб фарзандининг ўлими ҳақидаги гувоҳнома расмийлаштирилмаган. Оқибатда…