СИЁСАТ

Халқ депутатлари Олтинсой туман Кенгашининг қирқ олтинчи сессияси бўлиб ўтди

23 июль куни Олтинсой туман ҳокимлиги мажлислар залида Халқ депутатлари Олтинсой туман Кенгашининг қирқ олтинчи сессияси бўлиб ўтди. Сессияни Олтинсой тумани ҳокими, Халқ депутатлари туман Кенгаши раиси Джумаев Алишер Турабович олиб борди. Сессияда Халқ депутатлари туман Кенгаши депутатлари, тумандаги корхона, ташкилот раҳбарлари ва ОАВ вакиллари иштирок этишди.

Сессияда Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 8августдаги ПҚ-3182-сонли ҳамда 2019 йил 8 январдаги ПҚ-4102-сонли қарорларига асосан, бириктирилган ҳудудларни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш бўйича  туман сектор раҳбарларининг 2022 йил II-чорагида амалга оширган ишлари тўғрисидаги ҳисоботлари тингланди. Шунингдек, Олтинсой тумани Прокурори вазифасини бажарувчи У.Қурбоновнинг “Туманда жиноятчиликка қарши кураш ва қонунийлик аҳволи” юзасидан 2022 йил II-чораги давомида амалга оширилган ишлар, Олтинсой тумани Ички ишлар бўлими бошлиғи  О.Жияновнинг “Туманда ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш ва уларнинг профилактикаси ҳолати” бўйича 2022 йил II-чораги давомида амалга оширилган ишлар юзасидан ҳисоботлари тингланди.

Бўлиб ўтган сессияда Жиноят ишлари бўйича Олтинсой туман суди раиси И.Абраевнинг Жиноят ишлари бўйича туман суди томонидан 2022 йилнинг 6 ойи давомида амалга оширилган ишлар, Денов туманлараро иқтисодий суди раиси вазифасини бажарувчи У.Раҳимовнинг Денов туманлараро Иқтисодий суди томонидан 2022 йил 6 ойи давомида амалга оширилган ишлар, Фуқаролик ишлари бўйича Денов туманлараро суди раиси Ғ.Хидировнинг Фуқаролик ишлари бўйича Денов туманлараро суди томонидан 2022 йилнинг 2 чораги даврида амалга оширилган ишлар тўғрисидаги ҳисоботлари тингланди.

Сессия иштирокчилари Мажбурий ижро бюроси Олтинсой туман бўлими бошлиғи О.Холмўминовнинг Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 24 ноябрдаги “Суд ҳужжатлари ва бошқа орган ҳужжатларини ижро этиш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПФ-6118-сонли Фармонининг 4,1-банди ижросини таъминлаш бўйича 2022 йил 6 ой давомидаги МИБ Олтинсой туман бўлими фаолияти бўйича ҳамда Олтинсой туман Тиббиёт бирлашмаси бошлиғи Ф.Умаровнинг туманда аҳолига тиббий хизмат кўрсатишнинг ҳолати, унинг сифат ва самарадорлигини ошириш бўйича 2022 йил 2 чорак давомида амалга оширилган ишлар бўйича ҳисоботларини  тинглашди.

Сессияда Кенгашнинг доимий комиссияларида кўрилган масалалар ҳам депутатлар томонидан тасдиқланди.

Депутатлар Сардор Нормуродов, Нурбек Тўхташев, Рахимбой Ҳамроевлар сессияда кўрилган масалалар юзасидан ўз фикр-мулоҳазаларини билдиришди.

Сесссияда кўрилган барча масалалар юзасидан тегишли қарорлар қабул қилинди.

LEAVE A RESPONSE

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan