Бекат ички туризмни янада ривожлантириш, эркин сайёҳларга қулайлик яратиш, сайёҳларнинг оқимини кўпайтириш, фуқароларимиз ҳамда меҳмонларнинг белгиланган туризм манзилларига қулай, хавфсиз ҳамда юқори сифатли сервис кўрсатилган ҳолда етиб боришларига хизмат қилади.

Бекатнинг тантанали очилиш маросимида туман ҳокими Б.Худойберганов ва сектор раҳбарлари иштирок этишди.

— Туманимиздаги далварзинтепа ёдгорлигини шу билан бир қаторда бошқа соҳалардаги ўзгаришларни томоша қилишга келадиган туристлар учун “Кушон” туризм бекати хизмат кўрсатади, — дейди Йўлдош Юсупов. —Туристик бекат асосан хорижий ҳамда республикамизнинг бошқа ҳудудларидан келган сайёҳларга хизмат кўрсатишга мўлжалланган.



“Кушон” туризм бекатида барча турдаги хизматлар кўрсатилади. Тадбиркор Акром Юсупов томонидан қурилган мажмуада 24 нафар ёшларнинг бандлиги таъминланган.